SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЗАМИНИ

МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЗАМИНИ

« Назад

19.06.2017 05:27

Президентимизнинг жорий йил 31 майда қабул қилинган “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳадаги хайрли ўзгаришлар, ютуқларга асос бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Барчамиз гувоҳ бўлаёт-ган мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилишнинг бугунги янги бочқичида маданият ва санъатнинг ўрни ҳамда аҳамиятини ошириш, эртанги кун эгалари – ёш авлодни бобомерос қадриятларимизга ҳурмат, юртга меҳр, садоқат руҳида тарбиялашдаги ролини ошириш қарордан кўзда тутилган бош мақсад эканлиги алоҳида таъкидланган.
Маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этишда қонунчиликни такомиллаштириш, маданият ва санъат муассасалари, театрлар, музейлар, бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғлари фаолияти, моддий-техник базаси ҳолатини замон талаблари даражасига келтириш ҳам қарорда кўзда тутилганлиги диққатга сазовордир.
Қарорда кўрсатилган вазифалар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб-ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича белгиланган ҳаракатлар стратегияси мақсад-муддаолари билан узвий боғлиқдир.
Қарор мазмун-моҳияти-дан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу муҳим ҳужжат ижросини таъминлаш борасида туманимизда яқин келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўлами ҳам ниҳоятда кенг.
Айниқса, Хивада халқа-ро туризм ва маҳаллий сайёҳликни ривожлантириш учун жуда катта имкониятлар борки, ҳали бу имкониятлардан тўла фойдаланилмаётганлигини эътироф этиш ўринли. Бунинг учун бошқа ресурслар қатори қарорда таъкидланганидек, мавжуд музейлар, театрлар, жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш масканлари фаолиятини ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шулар қатори туманимизда вилоят қўғирчоқ театри замонавий биносининг қурилишини жадаллаштириш каби ишлар соҳадаги бугунги куннинг муҳим вазифаси саналади.
Қарорда аҳолини, айниқса, ёшларни санъат масканларига, хусусан театр ва музейлар, концерт, маданий тадбирларга жалб этиш, миллий ҳамда жаҳон маданиятимиз дурдоналаридан баҳраманд этиш орқали уларнинг маънавий-аҳлоқий, эстетик фазилатларини, руҳиятини юксалтириш, маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида “Нуронийлар маскани” ташкил этган ҳолда фахрийлар ҳордиқ олишларини кўзлаб шароитлар яратиш кўзда тутилгани ҳам эл-юрт манфаатлари борасида хайрли мақсадлардир.
О.ИСМОИЛОВ,
халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати, соғлом авлод ва туризм масалалари бўйича доимий комиссияси раиси.