SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  Хива тумани ҳокимининг ҚАРОРИ

Хива тумани ҳокимининг ҚАРОРИ

« Назад

13.03.2017 07:45

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 5-сон мажлис баёнида кўрсатилган Хоразм вилоятининг Хива туманида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорига асосан ва бош режага, шунингдек, шаҳарнинг муфассал режалаштириш ва иморат қуриш лойиҳаларига, вилоят архитектура ва қурилиш Бош Бошқармасининг 17.02.2017 йилдаги 76-сонли объектнинг жойлаштириш ўрни келишилганлиги ҳақидаги хулоса хатига, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказил-ган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги 97-сонли қарорига, 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 6, 36-моддаси 1-қисм 12-банди, 37, 61, 86-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 10 ва 25-моддаларини қўлланиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Хива шаҳрининг бош режасига асосан янгидан ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Хива шаҳар “Қумясқа” маҳалласи Полвон Қорий кўчасида жойлашган “Хива Деҳқон бозори” МЧЖ бино-иншоотларини, акционерларга тегишли турғун савдо шаҳобчаларини бузиб ташлаш ҳудудидаги объектлар деб эълон қилинсин.
2. Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилсин ҳамда бино-иншоотлар бузиб ташлансин ва бошқа ҳудудга кўчирилсин.
3. “Қумясқа” МФЙ раиси (О.Бобожонов), туман ДСЭНМ бош шифокори (Б.Саидов), туман архитектура ва қурилиш бўлими (М.Салаев), “Хива тонги” газетаси муҳаррири (Ш.Машарипов)га:
- Хива шаҳрининг бош режасига асосан янгидан ишлаб чиқилган БРЛни амалга ошириш мақсадида бузиб ташланиши кўзда тутилган объектларнинг эгалари (мулкдорлари) ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси топширилсин.
4. Туман ДСИ (С.Худойберганов), “Хиватумангаз” филиали (Б.Жуманазаров), туман электр тармоқлари (Р.Нуруллаев), “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ туман бўлими (О.Ибрагимов)га:
- нотурар жой бино-иншоотлари эгалари билан коммунал тўловлар, ер ва мулк солиқлари ва бошқа тўловлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш топширилсин.
5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшу-носи (А.Юсупов)га:
- Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан ер эгасининг розилиги ёки ердан фойдаланувчилар билан ўзаро келишув шартномаларини тузиш вазифаси топширилсин.
6. Туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси (А.Исмоилов) бузилиш ҳудудига тушган нотурар-жой бино-иншоотларни:
- нотариал тартибда олди-сотди ёки ҳадя ва гаровга қўйиш ишлари тўхтатилсин;
- ушбу объектларнинг аниқ рўйхати, жойлашган ўрни, топографик харитасини тузсин.
7. Туман ИИБ бошлиғи (Т.Қазақов)га:
- объектларни бузиш ва кўчириш жараёнларида фуқаролар хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш топширилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Раҳманов зиммасига юклансин.


Туман ҳокими Э.ЯҚУБОВ.

Хива шаҳри 2017 йил 17 февраль №368/1