SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  Хива тумани ҳокимининг ҚАРОРИ

Хива тумани ҳокимининг ҚАРОРИ

« Назад

13.03.2017 07:42

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 5-сон мажлис баёнида кўрсатилган Хоразм вилоятининг Хива туманида туризм соҳасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорига асосан ва бош режага, шунингдек, шаҳарнинг муфассал режалаштириш ва иморат қуриш лойиҳаларига, Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахс-ларга етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги 97-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекис-тон Республикаси Ер Кодексининг 6, 36-моддаси 1-қисм 12-банди, 37, 61, 86-моддалари, Уй-жой Кодексининг 5, 27, 28 ва 29- моддаларини ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларини қўлланиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Хива шаҳрининг бош режасига асосан янгидан ишлаб чиқилган батафсил режалаштириш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Хива шаҳар “Қумясқа”, “Каптархона” ва “Газчи” маҳаллаларида жойлашган айрим обьектларни бузиб ташлаш ҳудуди деб эълон қилинсин.
2. Ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилсин ҳамда уйлар, ишлаб чиқариш иморатлари ва бошқа иморатлар, иншоотлар бузиб ташлансин ва дов-дарахтлар бошқа ҳудудга кўчирилсин.
3. “Қумясқа” МФЙ раиси (О.Бобожонов), “Каптархона” МФЙ раиси (С.Усмонов), “Газчи” МФЙ раиси (Ю.Атажонов), туман ДСЭНМ бош шифокори (Б.Саидов), туман архитектура ва қурилиш бўлими (М.Салаев), “Хива тонги” газетаси муҳаррири (Ш.Машарипов)га:
- Хива шаҳрининг бош режасига асосан янгидан ишлаб чиқилган БРЛни амалга ошириш мақсадида бузиб ташланиши кўзда тутилган турар-жойлар ва нотурар-жой бино-иншоотларининг эгалари (мулкдорлари) ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси топширилсин.
4. Туман ДСИ (С.Худойберга-нов), “Хиватумангаз” филиали (Б.Жуманазаров), туман электр тармоқлари (Р.Нуруллаев), “Туя-мўйин-Урганч” МСҚФБ туман бўлими (О.Ибрагимов)га:
- турар-жой ва нотурар жой бино-иншоотлари эгалари билан коммунал тўловлар, ер ва мулк солиқлари ва бошқа тўловлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш топширилсин.
5. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшу-носи (А.Юсупов)га:
- Ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб ташланиши муносабати билан ер эгасининг розилиги ёки ердан фойдаланувчилар билан ўзаро келишув шартномаларини тузиш вазифаси топширилсин.
6. Туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси (А.Исмоилов) бузилиш ҳудудига тушган турар-жой ва нотурар-жой бино-иншоотларни:
- нотариал тартибда олди-сотди ёки ҳадя ва гаровга қўйиш ишлари тўхтатилсин;
- ушбу объектларнинг аниқ рўйхати, жойлашган ўрни, топографик харитасини тузсин.
7. Туман ИИБ бошлиғи (Т.Қазақов)га:
- мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб, бузиб ташлаш ҳудудига тушган турар-жойларга фуқароларнинг рўйхатга киришларини таъқиқлаш;
- мавжуд турар-жойларда доимий ва вақтинча рўйхатда турган фуқаролар ва оилалар рўйхатини тузиш;
- объектларни бузиш ва кўчириш жараёнларида фуқаролар хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш топширилсин.
8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Яқубов ва туман ҳокимининг ўринбосари А.Раҳмановлар зиммаларига юклансин.


Туман ҳокими Э.ЯҚУБОВ.

Хива шаҳри 2017 йил 6 февраль №246/1