SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  Хива тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси

Хива тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси

« Назад

17.07.2017 04:51

Сессияда вилоят ҳокими П.Р.Бобожонов қатнашди ва сўзга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27-28 январь кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Хива шаҳри ва Хива туманининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Хива шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисидаги кўрсатмалари Респуб-лика Олий Мажлиси Сенатининг 16 майдаги ўнинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинган эди.
Сессияда шу юзадан ташкилий масалалар кўрилиб, эндиликда Хива шаҳар ҳокимлиги ва унинг маъмурий бошқарув идоралари шаклланиши ҳақида сўз борди.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 2 ва 24-моддаларига мувофиқ вилоят ҳокими П.Р.Бобожонов тавсиясига асосан Хива тумани ҳокими бўлиб, ишлаб келаётган Яқубов Эркин Олломович Хива шаҳари ҳокими, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахтачилик ва техника экинларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келган Матяқубов Озод Аҳмедович Хива тумани ҳокими этиб тасдиқланди.