SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  Хива тумани ҳокимининг Қ А Р О Р И ХИВА ТУМАНИНИНГ 2015 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Хива тумани ҳокимининг Қ А Р О Р И ХИВА ТУМАНИНИНГ 2015 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

« Назад

23.01.2015 20:51

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 320-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2270-сонли қарори ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг 2014 йил 18 декабрдаги "Хоразм вилоятининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида"ги 263к-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

 ҚАРОР  ҚИЛАМАН:      

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2270-сонли ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг 2014 йил 18 декабрдаги "Хоразм вилоятининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида"ги 263к-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2015 йилга мўлжалланган туман маҳаллий бюджетининг:

Туманнинг 2015 йилги маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари

1-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетларининг 2015 йилги даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли субвенцияларнинг чекланган миыдорлари 2-иловага мувофиы;

туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлар тушумларидан ажратмалар нормативлари 3-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман молия бўлимига тегишли маҳаллий бюджетга юқори бюджетдан субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) олинишида, туман бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет харажатларини молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш топширилсин.

4. Туман молия бўлимининг 2014 йилги туман маҳаллий бюджети даромадларини 43,9 млрд.сўм ва харажатларини 85,6 млрд.сўм миқдорида аниқлаштириш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.

5. Мазкур қарор "Xiva tоngi" газетасида эълон қилинсин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Машарипов зиммасига юклансин.

Хива тумани ҳокими                      Д.Аллакулиев.

2014 йил 30 декабрь, Хива тумани.