SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ

ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ

« Назад

12.10.2018 10:32

Жамиятда аёллар кириб бормаган соҳанинг ўзи йўқ. Ҳар қадамда уларнинг ўрни албатта сезилиб туради. Шу боис уларнинг оиладаги ўрни, фаолиятига эътибор ҳар қачонгидан-да кучайган. Буни туманимиз хотин-қизлар қўмитаси мисолида ҳам кўриш мумкин.
Қўмитанинг хисобот конференциясида фаолият сарҳисоби ва олдинга қўйилган мақсад ҳамда вазифалар танқидий-таҳлилий жиҳатдан муҳокама этилди. 
Туман ҳокими ўринбоса-ри, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи М.Исмоилова ҳисобот давридаги ишлар юзасидан маъруза қилди. Унда Президентимизнинг “Ўзбекистон Респуб-ликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги  ва жорий йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлашдаги вазифалар ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг янги таҳрирдаги Уставига тегишли таклифлар киритиш тўғрисида тўҳталиб ўтди. 
– Энг аввало, хотин-қизларимизнинг саломатлиги, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ни англашларига, шунингдек, уларнинг иш билан бандлиги, ижтимоий ҳимояси каби масалаларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдамиз. Оилада аёл маслакдош ва фарзанд тарбиясида масъул шахс сифатида қаралади. Шу сабаб хотин-қизларимизнинг дунёқараши ва билим доираси кенг бўлиши ҳар жиҳатдан муҳимдир. Ана шу масалаларда бизга бошланғич ташкилотларимизда фаолият олиб бораётган мутаҳассислари-миз катта кўмакчидир – деди М.Исмоилова. – Бугунги конференцияда ҳам улар билан галдаги вазифаларни режалаштириб олдик. Бу кейинги фаолиятимизда, аёлларимиз билан янада яхши ишлашимизда ёрдам бериши шубҳасиз. 
Шунингдек, кун тартибига кўра, хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалар бўйича бандликка кўмаклашиш маркази директори С.Уллиев, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш, аёллар орасида учрайдиган оғир ҳасталикларни олдини олиш борасида хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар тўғрисида ТТБ бош шифокорининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари  М.Жуманиёзова, аёллар ўр-тасида  ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳақида туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Нуржанов, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, оилавий ажримларнинг олдини олишда хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази ва ФҲДЁ бўлими ҳамкорлиги тўғрисида туман ФҲДЁ бўлими мудири С.Аллаберганова сўзга чиқишди. 
Конференцияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. М.Исмоилова қўмита раислигига, шунингдек, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайлаб олинди.  

Ш.МАТЁҚУБОВА. 
“Хива тонги” махсус мухбири.