SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  ЭНДИ ПЕНСИЯНИ ТЎЛИҚ ОЛАСИЗ

ЭНДИ ПЕНСИЯНИ ТЎЛИҚ ОЛАСИЗ

« Назад

09.01.2019 14:45

2018 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши жорий этилди.
1996 йилдан бошлаб ишловчи пенсионерларга 50 % пенсия тўлаш тартиби жорий қилинган эди.
Ҳозирда туманда ишловчи 50% пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган 93 нафар фуқаро бўлиб, ушбу Фармонга асосан уларнинг пенсиялари 100 %га оширилди.
2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача ошириш жорий этилди.
Бу нима дегани?
Биласизки, пенсия миқдори махсус ҳисоб-китоб натижасида белгиланади. Бунда сизнинг иш стажингиз ва олган иш ҳақларингиз муҳим ўрин тутади. Агар узоқ йил ишлаган ва юқори ойлик олган бўлсангиз, пенсиянгиз кўп чиқарди. Лекин қонунчиликка кўра, ҳар қанча юқори ойлик олган бўлманг, барибир сизнинг иш ҳақингиз мақсимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан ҳисобланарди.
Масалан, бугунги кунда энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробари 1 млн. 621 минг сўм бўлади. Айтайлик, сизнинг ўртача иш ҳақингиз 2 ярим миллион сўм бўлса, пенсия ҳисоблаётганда фақат 1 млн. 621 синг сўм деб  олинарди, қолган 900 минг сўм «қирқиб» ташланарди. Энди шу миқдор энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробарига кўтарилди (бугунги кунда 2 млн. 27 минг 300 сўм). Бунинг натижасида Хива туманида 1019 нафар пенсионерни пенсиясига ушбу Фармонга асосан қайта 182 млн. 300 минг сўм қўшимча ҳисобланди.

Д.САЪДУЛЛАЕВ, бюджетдан ташқари 
Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.