SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР МАСЪУЛИЯТИ

ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР МАСЪУЛИЯТИ

« Назад

06.02.2017 02:16

Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Рес-публикаси Президенти Ш.Мирзиёев мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлигини ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзуидаги маърузаси, шунингдек, 2016 йил 14 декабрдаги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи халқимиз томонидан ўқиб-ўрганилмоқда.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси вилоят кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази томонидан яқинда “Хоразм гиламлари” масъулияти чекланган жамияти ҳамда мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман спорт техника клуби бошланғич партия ташкилотларида ўтказилган ўқув семинарлар ҳам Президентимиз маъруза ва нутқлари мазмун-моҳияти ҳамда шу асосда олдда турган долзарб вазифалар мавзуига бағишланди.
Тадбирларда O`zLiDeР вилоят кенгаши ҳузуридаги сиёсий таълим маркази раҳбари Д.Қобулова, партиянинг туман кенгаши раиси биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Ш.Отажонов, шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этдилар ва сўзга чиқдилар.
Очиқ мулоқот ва савол-жавоб асосида ўтган тадбирлар давомида соҳага оид муҳим вазифалар хусусида фикр-мулоҳазалар баён этилиб, тавсия ва так-лифлар билдирилди.
O`zLiDeР аъзоси, “Хоразм гиламлари” МЧЖ раҳбари Э.Машарипов, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги спорт техника клуби раҳбари, бошланғич партия ташкилоти раиси Д.Йўлдошев ўз сўзларида кўзланган мақсадларни амалга оширишда мавжуд имкониятларни тўла ишга солиш, айниқса, депутатлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш лозимлигини таъкидладилар.


Я.ХЎЖАНИЁЗОВА,
O`zLiDeР туман кенгашининг бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош маслаҳатчиси.