SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

« Назад

13.02.2017 09:04

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Кун тартибида шу куннинг долзарб масалалари муҳокама этилди.
“Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, инвестицияларни, шу жумладан, хорижий ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳажмларини кенгайтириш, лойиҳалаш ишлари сифатини, йўл-транспорт инфратузилмасини ва ичимлик суви таъминоти тизимларини қуришда маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, етказиб берилган электр энергияси ва табиий газ учун дебиторлик қарзларни қисқартириш чора-тадбирлари” ҳақида туман ҳокими Э.О.Яқубов маърузаси тингланди.
Шундан сўнг сўз олган туман ҳокими ўринбосари Ж.Машарипов ўз маърузасида “Микроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, тадбиркорлик даромадларини ва аҳоли бандлигини ошириш учун инвестициялар ва тўғридан-тўғри инвестициялар, имтиёзли кредитлар ҳажмини кенгайтириш, янги ишлаб чиқарувчи корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш асосида 2017 йилда экспортнинг прогноз параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари” га тўхталди.
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Х.Жуманиёзовнинг маърузасида соҳада таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кўптармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мева- сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш масалалари ҳақида сўз борди.
Сессияда “Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятни ошириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш, уларни турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасида камчиликларни бартараф ва муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, депутат М.Исмоилованинг шу юзадан маърузаси тингланди.
Музокарада сўзга чиққанлар юқориги масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


О.ИСМОИЛОВ.