SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА ҚЎЙИЛГАН МУҲИМ ҚОНУН ХУЖЖАТИ ҲИСОБЛАНАДИ

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА ҚЎЙИЛГАН МУҲИМ ҚОНУН ХУЖЖАТИ ҲИСОБЛАНАДИ

« Назад

21.02.2017 01:47

Кенг жамоачилик шу кунларда Респуб-ликамиз Презденти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекис-тон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини қизғин ўқиб-ўрганмоқдалар.
Давлатимиз раҳбари уқтирганидек, “Ушбу стратегияда давлат қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифалар аниқ белгилаб берилди.”
Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистон тархида нафақат биринчи бор ишлаб чиқилди, балки жамоатчилик муҳокамасига қўйилган илк қонун ҳужжати ҳам ҳисобланди.
Ҳаракатлар стратегиясида энг биринчиси бу - жамиятнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришдир. Фуқароларимиз қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини, уларни ҳаётга татбиқ этишни билишлари керак. Ҳаракатлар стратегиясида бундан буён ҳар бир қонун ҳужжати қабул қилингандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси тизимидаги барча ташкилотларга электрон тарзда етказилади.
Ўйлаймизки, жорий этиладиган ушбу тартиб-қоидалар жамият ҳар бир аъзосининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.


Ҳикматтилла МАШАРИПОВ,
Тошкент банк-молия академияси тингловчиси.