SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек

Шу куннинг хабарлари

Ислом Каримовнинг сўнмас хотираси, эл-юртини ўйлаб олиб борган жўшқин фаолияти, амалга оширган буюк ишлари, келгуси авлодларга васият бўлиб қолган эзгу ғоя ва мақсадлари йиллар, асрлар ўтсада, доимо халқимизнинг қалбида, юрагида яшайверади. Шу кунларда таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланаётганлиги ҳам халқимизнинг буюк ва беназир фарзандини қанчалик севиб ардоқлаганидан далолатдир. Ҳаётлигида қадами етган жойлар обод бўлди, гулу чаманзорларга айланди. Биргина Мағрибдан Машриққача маълуму машҳур Хивада у кишининг ташрифи билан қанчадан-қанча эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди. Булар ҳаммаси ҳудди кечагидек, кўз олдимиздан ўтади, мўъжаз солномада акс этади.


29.01.2018 08:25/ читать дальше...

Ўтган чорак асрга назар солсак, Ислом Каримовнинг қандай буюк ишларни амалга оширганини кўрамиз. Ўзбекистон давлатини қуллик кишанларидан озод этиб, мустақил давлат тамал тошларини қўйди. Иқтисодиётимиз паса-йиб, сиёсат танглашиб, вазият ўта қалтис бўлиб турган бир пайтда халқимизни бу ботқоқликдан олиб чиқиш йўлларини излаб топди.


29.01.2018 08:34/ читать дальше...

Халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштира олган, ўз манфаатидан кўра халқ манфаатини устун қўйган, озодлик, хурлик йўлида одилона сиёсат олиб борган, мус-тақиллигимиз асосчиси, буюк давлат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳамиша ҳалқ дарди билан яшади.


29.01.2018 08:34/ читать дальше...

Эли учун, юрти учун умрини, бутун борлиғини бахшида этган инсонлар хотираси асрлар ўтса ҳам халқ ёдидан ўчмайди. Буюк аждодларимиз бунга мисол.
Ўзининг ҳаётини Ватан озодлиги ва равнақига бағишлаган, Мустақилли-гимиз асосчиси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи ҳам мангуликка даҳлдор. Чунки у меҳнатлари, самимийлиги билан одамлар меҳрини қозонган эди.


29.01.2018 08:35/ читать дальше...

аёл

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга устувор вазифалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ-рисида” қабул қилинган Фармон бу эътиборнинг чинакам намунаси бўлди.


05.03.2018 10:14/ читать дальше...