SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек

Шу куннинг хабарлари

9 2-

«Сизларнинг бугун орамизда мана шундай нуроний бўлиб, дуогўй бўлиб юришларингиз биз учун, албатта, катта бахт, катта давлатдир»
9 май - Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тантаналарида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ана шу сўзлар орқали фахрийларга чексиз эҳтиромини изҳор этди.
 


16.05.2018 13:32/ читать дальше...
Хива туризм касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбир Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланди. Унда “Дўстлик” маҳалласи меҳнат фахрийлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқувчи ёшлар, ижодкор зиёлилар иштирок этишди.
 
16.05.2018 13:35/ читать дальше...

оила

«Оилаларда соғлом муҳитни яратиш, салбий ҳолатларни олдини олишда яраштириш комиссиясининг ўрни». Туман хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлимлари ташаббуси билан Дашёқ маданият ва аҳоли  дам олиш марказида бўлиб ўтган ўқув-семинар ана шундай номланди.
 


16.05.2018 13:35/ читать дальше...
Рамазон ойи  дуолар ижобат бўладиган, гуноҳлар кечириладиган ва инсонлар бир-бирлари билан сийлайи раҳимни зиёда қиладиган ойлардан ҳисобланади. Расулоллоҳу алайҳи  вассаллам марҳамат қиладилар: Уч тоифа инсоннинг – рўзадорнинг ёки ифтор қилаётган рўзадорнинг, одил подшоҳнинг ва мазлумнинг дуоси мустажоб бўлади деганлар.
 
16.05.2018 13:37/ читать дальше...

шомохулум

. Уруш ва меҳнат фахрийсининг уйига кириб борганимизда  юз ёш ила юзлашаётган отахон темир каравотида ётган экан. Кос-тюмини кийиб... урушга дахлдор орден-медалларини тақиб. Каравот  бош ужисига иккими-учми ҳасса суяб қўйилган. Деразага яқин қат-қат кўрпачаларга чўккан момо билан салом-алик қиларканмиз, отахон илкис ўрнидан қўзғалди. Тишсиз милкларини кўрсатиб жилмайди ва қизига қараб: “Булар нишатжаклар? Ман ҳақимда тилизорда  гапиржакмилар?” деди. Ана ўшанда биз мезбоннинг нега костюмини кийиб, шода-шода орден-медалларини  тақиб ётганининг маънисини англадик. У назаримизда,  тележурналистларни кутган чоғи. Қизи: “Йўқ, тилизорда гапирмайдилар. Бу қиз сиз ҳақингизда ўн икки бетли китоб ёзжоқ”, деди. “Ўн икки бетли эмас,  каттароқ китоб ёзамиз, худо  хоҳласа”. Бобо “китоб” сўзини эшитди шекилли, ҳа-а, деб қўйди.
 


16.05.2018 14:09/ читать дальше...