SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “ЖАННАТ”ДА УЧРАШАМИЗ

“ЖАННАТ”ДА УЧРАШАМИЗ

« Назад

26.05.2017 12:10

Замонамиздан ҳар қанча ўргилсак арзийди. Маҳал-ламизда ҳар куни иккитадан-учтадан тўй. Қай бирига улгуришни билмайсан киши. Ҳой, барака топгурлар, ахир тўйларни навбати билан қилсаларинг бўлмайдими?
Ана Рўзигул хафа бўлиб нима дейди денг:
– Ҳой, Салтанат Ойсоатни тўйи-тўй, меники тўй эмасми? Ҳали сиз ҳам тўй қиларсиз - кўрармиз дейди. Ўргилдим тўйингдан. Неварамни суннат тўйида берган игнадек тўёнасини юзимга солаяпти. Оласан ўша берган матоҳингни .
Ҳа майли, тўйлар хақидаги хангомамизни давом эттирайлик. Яқинда Пардагул ҳам ўғлини уйлантирди. Ҳеч кимнинг эсидан чиқмайдиган тўй бўлди. Аввалига Пардагул тўйни маҳалламиздан ўттиз чақирим наридаги “Осмон” тўйхонасида бераман деб туриб олди. Эр бир тараф, хотин, оила, қариндошлар бир тараф бўлиб, тортиша кетишди. Кейин эри маҳалла раисини чақириб келди. Раис: - Пардагул пулингиз кўпайиб қолдими? Кўрпангизга қараб оёқ узатинг. “Места”си икки мингни қўйиб, “саккизминг”ликда ўтказасизми? деса, Пардагул юзи кўзинг борми демай “сиздан пул сўраганим йўқ” деса бўладими?!
Пардагул эрини бир оғиз ҳам гапиртирмай тўйбоши ўзи бўлақолди. Нима бало, “ҳокимиятни шарқ аёллари эгаллаб олдими” дерсиз.
Ниҳоят орзиқиб кутилган кун келди.
Тўйхонамисан тўйхона. Худди хоннинг саройига ўхшайди-я. Столлардаги овқатларниям маҳалла аҳли бир-икки кунда еб тугата олмаса керак.
Бирдан гап тарқалди. Охирда келаётган автобус йўлнинг ўнқир-чўнқирида бузилиб қолибди. Шўрликлар тўй тугаётган пайтда кириб келишди. Тўйнинг қолган қисми ҳам расво бўлди.
Минг долларга “Бирровга” келган Дўрилдибой Бўкирдиевнинг сакраб тушишидан асабийлашган меҳмонлар ўтира олмай жойини тарк эта бошлашди.
Ҳамма автобусга қараб чопди. Шофёр “ҳай-ҳай тўхтанглар, олдин болали аёллар чиқсин“ дейишига қарамай эпчил эркак-лар эгаллаб олишди.
Томошанинг каттаси автобусда бошланди. “Ҳа, тўй қилмай ҳар балога учрагур” деса, яна кимдир тўйбошини гердайишига тупурди. Бу вазиятдан маҳаллий шоиримиз Ўлмас Чўкмас ҳам фойдаланиб қолди:
Бундай ҳолда татирмиди,
Тўйнинг палов, кабоби.
Бурнимиздан чиқарди-ку,
Барин йўлнинг азоби.
Ҳамма қаҳ-қаҳа отиб кулди. Яна тағин ўқиб беришни сўрашди.
- Агар чарчамаган бўлса-ларинг Хилли опа тўйи ҳақида ҳам гапириб берай. Ахир кимсан “машҳур” Хилли боғча опа “Осмон”дан ҳам зўр тўйхонани топмагач, барибир шу ерда ўтказадиган бўлди.
Тўйга бир неча кун қолганда тўйга фақат “совғани каттасини берганлар борармиш” деган гап тарқалди. Ҳайрият берган совғам зўр эканми яна “Осмон”да ўтирадиган бўлдим.
Яна тиқилинч автобусда бир амаллаб, етиб бордик. Бир-биримизга яқин аёллар бир столга ўтирдик. Ойсоат бир “исписка” қилиб, дарров пул йиғиб берайлик, деди.
- Беш долларга тенглаштириб берайлик. Ахир кимсан Хилли опа бўлса. Невараларимиз бор-а...
- Меникида йиғганларинг бир долларга ҳам етмади. “Ставка”дан чиқманг, - деди Рўзигул қатъий стол уриб.
Хилли опа ҳадеганда кўриниш беравермади. Қарасак, “Салон”дан янги бўялиб чиққан Таннозхонни ялаб-юлқаётган экан. Худди “қўғирчоқ”нинг ўзгинаси. Ўпишиб кўришмоқчи эдим, қўлини узатди. Кеккаймай ўл, ҳали ишдан думингни тугишсин, ит ҳам салом бермайди, сендақаларга. “Бирров”га етти қўшиқчи келганига ўлайми? Биттаси ҳам етарди, қулоқ-миямизни шанғиллатишга...
Бу сафар ҳам “Осмон”да еганимиз оғзимиздан келди. Тиқилинчда, ўнқир-чўнқир йўлда нақ ичак-чавоғимиз узилаёзди.
Ҳа, майли ҳечқиси йўқ. Ҳа, айтгандай кейинги тўй Шодивойникида. Ўзимизнинг маҳалладаги “Жаннат”да! Ўз маҳалланг тўйхонасидан, эркак бош бўлган тўйдан қўймасин.

Салтанатхоннинг тўй ҳангомаларини қоғозга туширувчи Барди ЖУМАНИЁЗОВ.