SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЮРТ ТИНЧЛИГИ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА

ЮРТ ТИНЧЛИГИ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА

« Назад

10.01.2017 09:15

Мамлакатимизда яна бир қутлуғ байрам – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда. Мустақиллик шарофати туфайли Ўзбекис-тон Қуролли Кучлари ташкил топганига 25 йил тўлди.
Ўтган чорак асрда у профессионал тайёргарликка эга бўлган, Ватанимиз ва халқимизга садоқатли, мамлакатимиз хавфсизлигини, чегараларимиз дахлсизлигини, фуқароларимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоя қилишга ҳар жиҳатдан қодир бўлган миллий армияга айланди.
Замонавий техника воситалари билан таъминланган, сафларида чуқур билим, юксак даражадаги касбий маҳорат , муқаддас бурчини бажаришда мустаҳкам ирода ва тайёргарликка эга ҳарбий хизматчилар бўлган миллий армиямиз чинакамига хавфсизлигимизнинг ишончли кафолатига айланди.
Президентимиз Фармонларига кўра Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги кенг нишонланаётгани ва шу муносабат билан “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони таъсис этилганлиги биз ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, бутун юртдошларимизга фахр-ифтихор бахш этмоқда.
Бугун Миллий Армиямиз сафларида хизмат қилиш шон-шараф ишига айланди. Айни даврда мамлакатимизда Қуролли Кучлар нуфузини янада ошириш, ҳарбий хизматни ўташ учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли тадбирлар амалга оши-рилмоқда.
Шу кунларда байрам муносабати билан жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ҳарбий қисмлар, таълим муассасалари, маҳаллаларда ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, садоқат, жасорат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини камол топтириш мақсадида ватанпарварлик йўналишидаги тадбирлар ташкил этилмоқда.
Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ва масъулиятли бурчини адо этаётганлар орасида фарзандлари ҳам борлигидан ота-оналар, барча элдошларимиз ҳар қанча фахрлансалар арзийди.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳамкасб-ларимиз – ҳарбий хизматчиларни, фахрийларни, барча элдошларимизни самимий қутлайман!
Юртимизда тинчлик, осойишталик ҳамиша барқарор бўлаверсин.

Рудакий ЖАЛОЛОВ,
туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник.