SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЙЎЛИНГИЗ БЕХАТАР БЎЛСИН!

ЙЎЛИНГИЗ БЕХАТАР БЎЛСИН!

« Назад

11.10.2018 12:00

Маълумки, йўлларда ҳаракатланаётган турли русумдаги автотранспорт воситалари сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу ўз     навбатида  шунга яраша ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун қатъий ва тизимли тартибда доимий иш олиб боришни тақоза этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги “Йўл ҳаракати  хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади. Қарорга кўра ҳар ҳафтанинг жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” деб белгиланди.
Шунингдек, ҳар ойнинг учинчи жума куни “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилмоқда.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни”ни ўтказишдан асосий мақсад йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ота-оналар, мактаб муассасалари, идора-ташкилот раҳбарлари, ҳайдовчилар ҳамда барча фуқароларнинг бурч ва мажбуриятларини англатиш, масъулиятини оширишдан иборат.
Хива шаҳар ва туман ИИБ ходимлари кенг жамоатчилик, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аҳоли кўп тўпланадиган жойларда, маҳаллаларда ва ўқув муассасаларида, корхона-ташкилотларда тушунтириш ишлари ҳамда суҳбатлар ўтказиб боришмоқда.
Шунингдек, “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича ўқув муассасаларида амалий машғулотлар, ИИБ ЙҲХГ билан ҳамкорликда “Яшил чироқ”, “Светафор”, “Диққат пиёдалар!” каби тадбирлар, мактаблар ўртасида беллашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳурматли юртдошлар! Шаҳар ва туманимиз ҳудудида ҳар ҳафтанинг жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” тадбири ҳамда “Автомобилсиз кун” акциясини ўтказишда фаол қатнашайлик. Йўлларингиз доим бехатар бўлсин!


Э.БЕКМЕТОВ,
Хива шаҳар ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, лейтенант.
У.НАЗИЕВ,
Хива туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, лейтенант.