SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Юксак эҳтиром ифодаси

Юксак эҳтиром ифодаси

« Назад

10.10.2017 04:27

Хива шаҳар ҳокими Э.О.Яқубов тадбир иштирокчиларини, улар орқали ёш авлод камолоти йўлида бор билим ва тажрибасини сафарбар этиб келаётган устозларни касб байрами билан қутлаб, эзгу тилакларни изҳор этди.
Ҳар жихатдан ўрнак, жамоат ишларида фаол таълим ходимларига ҳокимлик ва соҳа рахбариятининг, шунингдек, фан, таълим ва маданият хо-димлари касаба уюшмаси туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
- Бугунги кўрсатилаётган эъзоз айниқса, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биз ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригидан бениҳоя руҳландик, - дейди 43-мактаб директори Г.Маткаримова. - Кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар барча ҳамкасбларимизни янада фаолликка ундамоқда.
Тадбирда қатнашган Ўзбе-кистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Р.Матёқубов, хонандалар, А.Қурбонов, Р.Мат-ниёзов, Ҳ.Аҳмедов, Б.Солаев ва бошқалар устозларни, меҳр-оқибат, эзгуликни шарафловчи куй-қўшиқлар ижро этишди.
* * *
Туманимизда ҳам устозларга эҳтиром сифатида катта байрам тадбири ўтказилди. Унда ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳамда шу соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан, ҳозирда фарзандлари, невараю чеваралари ҳамда шогирдлари ардоғида умргузаронлик қилаётган фахрий устозлар иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокими О.А.Матёқубов ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий тилакларни изҳор қилди.
Бир гуруҳ ҳалқ таълими фидойиларига туман хокимлиги, ХТМФМТТЭБ ҳамда фан, таълим ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
- Устоз - илм сарчашмасининг булоғи бўлса, унинг чашмасидан қониб сув ичгувчи бу ўқувчидир. Шунинг учун ҳам устознинг ҳар бир ўгити шогирднинг эртанги ҳаётида асқотадиган катта ҳаёт дарси, унга тўғри йўл кўрсатиб, унинг йўлини ёритгувчи чироқ де-я бежизга айтилмаган. Ҳар бир ўқитувчи машаққатли, аммо шарафли касбни оқламоқ учун авваламбор ўқувчини ўз фарзандидек кўрмоғи, унга ўз меҳрини бермоғи, илму маърифатга чорламоғи лозим, - дейди 42-сон умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Гулнора Атаева.
- Бизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрликлардан бағоят мамнунмиз. Мен 34 йилдан бери ўқитувчилик касбида фаолият юритиб келмоқдаман. Ҳозирда шогирдларимнинг кўпчилиги устоз-мураббийлардир. Устоз қачон қувонади, шогирди катта марраларга эришса, жамиятда ўз ўрнини топаолсагина. Биз ўқитувчилар келажак авлод ворисларига таълим-тарбия беришдан ҳеч чарчамаймиз, - дейди 32-сон умумтаълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Аҳмедов.
Бир пиёла чой атрофида йиғилган илм чароғбонлари бўлмиш устоз мураббийларнинг кўзларида севинч, юракларида чексиз ҳаяжон акс этди.
Туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага завқ бағишлади.
О.ИСМОИЛОВ,
Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” махсус мухбирлари.