SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЁШЛАРГА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

ЁШЛАРГА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

« Назад

07.04.2017 06:20

ярмарка

Туманимиздаги касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 3510 нафар битирувчи ўғил-қизларни 37 та таълим ва мутахассислик йўналиши бўйича ишга жойлаштириш мутасадди ташкилотлар олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир.
Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун “Нуруллабой” маданият ва истироҳат боғида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 68 дан ортиқ корхона-ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликлари ўзларида мавжуд 217 та бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
- Асосий мақсад, коллеж битирувчиларини тўрт томонлама шарт-нома асосида корхона-ташкилот ёки муассасалардаги иш ўринларига бириктириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга тижорат банклари кредитлари ҳисобидан микромолиявий хизматлар кўрсатиш, шунингдек, туман ҳокимининг 2016 йил 28 сентябрдаги қарорига мувофиқ 82 та корхонада банд қилиб қўйилган148 та иш ўрнига ёшларни ишга жойлаштириш кўзда тутилган, – дейди Бандликка кўмаклашиш маркази директори С.Уллиев.


Д.МАШАРИПОВ.
Суратда: шаҳардаги “Нуруллабой” маданият ва истироҳат боғида навбатдаги меҳнат ярмаркасида.