SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЁШЛАР ИШГА ЖОЙЛАШДИ

ЁШЛАР ИШГА ЖОЙЛАШДИ

« Назад

25.07.2018 08:53

Мунтазам ўтказиб келинаётган меҳнат ярмаркалари эса аҳолининг ижтимоий муҳофазасида жуда муҳимдир. Шаҳримиздаги “Нуруллабой” маданият ва истироҳат боғида ташкил қилинган ярмарка 4-сектор раҳбари, вилоят солиқ бошқармаси ва шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, солиқ инс-пекцияси ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 51 та корхона 168 та, тумандаги 77 та корхона-ташкилотлар 414 та, шунингдек, Қўшкўпир туманидан 65 та корхона 158 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. 
- Президентимизнинг “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дас-турини амалга ошириш чо-ра-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъ-минлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу ярмарка ҳам шу мақсадга хизмат қилади, - дейди туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори С.Уллиев. – Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ҳар бир ёшга шу ернинг ўзида кредитлар ажратилмоқда. Ҳудуддаги банк филиаллари ходимлари ҳам ярмаркада қатнашишди. Савдо-саноат палатаси Хива шаҳар тадбиркорликка кўмаклашиш маркази эса тадбиркорликни бошламоқчи бўлган фуқароларга бизнес режа ишлаб чиқишда яқиндан кўмаклашади.
Меҳнат ярмаркаси жараёнида тумандан 26 нафар, шаҳардан 16 нафар иш қидирувчиларга доимий ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Ярмаркада қатнашган ишсиз фуқароларга меҳнат қонунчилиги, ишга жойлашиш ҳуқуқлари, касб танлаш ва бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар берилди.

Ш.МАТЁҚУБОВА.