SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  «ЯШИЛ ҲАФТАЛИК» ТААССУРОТЛАРИ

«ЯШИЛ ҲАФТАЛИК» ТААССУРОТЛАРИ

« Назад

13.02.2017 08:59

Жорий йилнинг 20-29 январь кунлари Германиянинг пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “Яшил ҳафталик – 2017” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди. Ушбу нуфузли анжуманда қатнашган туман ҳокими Э.О.ЯҚУБОВдан сафар таассуротларини ўртоқлашишни сўрадик:
- Германия пойтахти бизни боҳаво ва гўзал табиати, мўътадил иқлим шароити, ўтмиш ва бугунни уйғунлаштирувчи кўркам қиёфаси билан қарши олди. Самолётдан тушишимиз билан делегациямиз аъзолари-ни германиялик ҳамкорлар вакиллари самимий ва дўстона меҳмондорчилик ила кутиб олишди. Қисқа фурсатлик танишиш ва суҳбатлашишдан сўнг Берлин шаҳрининг марказига – “Яшил ҳафталик” ўтказилаётган халқаро кўргазмалар павильонига қараб йўл олдик.
Бу ерда ҳам бизни хал-қаро кўргазма қатнаш-чилари эски қадрдонлардек кутиб олдилар. Қизғин фикр алмашувлар, ўзаро тажрибалар баҳам кўриш асносида ҳар бир давлатга ажратилган бўлмаларда, стендларда худди ҳозиргина яшил пайкаллардан узиб олиб келингандек турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини томоша қилдик.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур кўргазма бутун дунёда озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларини намо-йиш қилувчи энг нуфузли халқаро форумларидан бири ҳисобланади. Жорий йилда унинг ишида жаҳоннинг 66 мамлакатидан 1660 дан ортиқ компания ва фермер хўжаликлари қатнашди.
Республикамиз делегациясининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича жаҳон форумида ҳамда қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Саммитда иштирок этиши Ўзбекистоннинг бош озиқ-овқат дастурига қўшаётган ҳиссаси имкониятлари янада кенгайганлиги тақдимотини ўтказишдан иборат бўлди. Биз шу даражага эришдик ҳам. Шунингдек, республикамизда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш бўйича эришилган мавжуд ютуқлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларида халқаро илғор тажрибалар, замонавий технологиялар билан танишиш ҳамда бу жабҳада дунёдаги изчил компаниялар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш асосий мақсадимиз бўлди.
Республикамизнинг олдинги “Яшил ҳафталик” кўргазмасидаги иштирок этган тажрибалари ҳисобга олиниб, “Мессе Берлин” марказий павильонида Ўзбекистон Республикаси миллий экспозициясини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Миллий экспозиция мавзуси тизими тайёрланди, кенг турдаги экспонат маҳсулотлар ва реклама материаллар логистикаси ва етказиб беришнинг барча масалалари хал қилинди.
Кўргазма доирасида немис иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий даражаси ва истиқболли инновацион лойиҳалар, шунингдек, қуритилган булкалар, музлатилган консерва маҳсулотлари илғор Германия ва Европа компанияларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда тақдимот ўтказилди.
Кўргазма якунига кўра 2017 йилда Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича қиймати 150 миллион АҚШ долларидан зиёд бўлган келишувларга эришилиб, шартномалар имзоланди.
Сафаримиз хотимасида ҳам яна қизғин учрашувлар, мулоқотлар, суҳбатлар давом этди. Кўргазма жуда катта таассуротларга бой бўлди. Аҳамиятлиси, бутун дунёда инсон соғлом ва сифатли ҳаёт кечириши учун муҳим бўлган кенг турдаги қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши зарур эканлигини яна бир бора ҳис қилдик. Янги ҳамкорлар, дўстлар орттирдик.
Ушбу нуфузли кўргаз-мадан олган бой таассуротларимиз, ўзаро тажриба алмашганларимиз келгусида амалиётда кенг қўлланилади, албатта! Саҳоватли Ўзбекистон замини, унда етиштирилаётган сархил ноз-неъматлар дун-ёда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан сифати, ширинлиги жиҳатидан асло кам эмаслигини яна бир бора намоён этди.