SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ОЧИЛДИ

ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ОЧИЛДИ

« Назад

01.07.2017 05:19

Меҳнат ярмаркасида туманда фаолият кўрсатаётган 83 та корхона-ташкилот, муассаса ҳамда фермер хўжаликлари ўзларидаги мавжуд 373 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Касб-ҳунар коллежларини битираётган йигит-қизлар ўзлари танлаган мутахассисликлари бўйича меҳнат шартномаларини имзоладилар.
– Шаҳар ва туманимизда фаолият юритаётган мулкчилик кўринишидан қатъий назар ҳар бир корхона-ташкилот янгидан иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлиши мумкин, - дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Малика Исмоилова. - Бу ҳақда улар мутасадди ташкилотларга ўз вақтида хабар берсалар ҳамда истиқболли бизнес лойиҳаларини амалга оширсалар иш ўринлари сони ошаверади.
Айниқса, хотин-қизлар, ёшлар қўли билан бажариладиган юмушлар истиқболдаги режаларга киритилишини зарур деб ҳисоблаймиз.