SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЯНГИ ҒОЯЛАР, ЯНГИ ИННОВАЦИЯЛАР соҳада айниқса, қўл келмоқда

ЯНГИ ҒОЯЛАР, ЯНГИ ИННОВАЦИЯЛАР соҳада айниқса, қўл келмоқда

« Назад

20.03.2020 11:23

Фаолият бошлаганига 100 йил тўлган архив соҳаси ходимлари ишларни Президентимизнинг соҳага оид қарор ва фармони ҳамда Олий Мажлисга мурожаатномаси асосида олиб бормоқда.
Хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивлари давлат архивларига айлантирилди. Ходимлар ойлик маошлари ҳам оширилди. Ўтган давр мобайнида иш юритиш соҳасида зарур инфратузилма яратилди.
Муассасамизда фаолиятни автоматлаштириш, 2022-2025 йилларда давлат архивларида ҳужжатларни рақамлаштириш ишлари жадаллаштирилмоқда. Архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ижобий натижаларга эришилмоқда.
Миллий архив фонди халқи-мизнинг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий ва маданий аҳамиятга эга архив ҳужжатлари билан бойитиб борилмоқда. Жумладан, Хива шаҳар давлат архивимизда ҳам соҳани янада ривожлантириш мақсадида янги ғоялар ва жаҳон талабига мос нусҳа кўчирувчи аппаратлар ва бошқа техник жихозлар билан таъминланди. Ҳужжатларнинг электрон нусҳалари яратилди.

 

С.АВЕЗОВ,
Хива шаҳар давлат архиви директори.