SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЯХШИЛИККА УНДОВЧИ ТАДБИР

ЯХШИЛИККА УНДОВЧИ ТАДБИР

« Назад

18.12.2017 10:11

Тадбирни кириш сўзи билан очган коллеж директори М.Яқубов бугунги кунда ёшлар яратилаётган шарт-шароитларга жавобан илм ва ҳунар эгаллаб, ватанга садо-қатли фарзандлар бўлиб камолга интилиш лозимлигини қайд этди. Турли ёт ғоялар ва иллатлар домига тушиб қолмаслик, доимо ҳушёр бўлишга чақирди.
Янгиобод шаҳарчаси масжиди имом хатиби К.Исмоилов ўз сўзида ёшларни соғлом фикрловчи, иймонли, эътиқодли, қадриятларимизга амал қилган ҳолда одобли, юртга, элга меҳрли бўлишга даъват этди. Таълим-тарбиянинг, тўғрилик, эзгу амалларнинг афзаллиги ҳақида тўхталар экан, бу тўғрида ибратли ҳикоятлар ҳамда ҳаётий мисолларни келтириб ўтди.
Ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказишлари, яхшиликка етакловчи китоблар ўқишлари, катталарни ҳурмат қилишлари доимо огоҳ бўлишлари лозимлиги уқтирилди.

Г.Мадаминова,
коллеж иқтисодиёт бўлими мудири.