SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ВАТАННИ КЎЗ ҚОРАЧИҒИДАЙ АСРАЙМИЗ!

ВАТАННИ КЎЗ ҚОРАЧИҒИДАЙ АСРАЙМИЗ!

« Назад

14.08.2017 06:35

Табиийки «Ойнаи жаҳон» орқали ҳарбий хизматчилар ҳаётидан кўп марта намойиш қилинадиган кўрсатувларда «Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!» сўзларини эшитганимизда ҳар биримиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлиб-тошамиз. Ватанимиз сарҳадларини мардонавор қўриқлаётган аскарларга ҳавасимиз келади.
Жойларда республикамиз истиқлолга эришган кунининг 26 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган турли маданий-маънавий тадбирларда ҳам жонажон юртимизнинг тинчлигини асраб-авайлаш, замонавий жанговор техникаларни, билимларни пухта эгаллаш, муҳими ота-боболаримиз анъаналарига содиқ қолиш ҳақида сўз боради.
- Яқинда миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг мазмуни ва моҳияти мавзуида бўлиб ўтган тадбир ҳам ҳарбий хизматчиларда катта таассурот қолдирди, - дейди уларнинг бири Дониёр Жуманиёзов. - Шу ҳақда илмий ходим Дилмурод Бобожоновнинг маърузасидан сўнг ўзаро баҳс-мунозара, савол-жавоб бўлди. Ҳарбий хизматчилардан Д.Ўлжақўзиев, А.Избосаровлар мавзу бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбирда шунингдек, китобхонлик маданияти ва мутолааси, инсон тафаккурини бойитадиган асосий омиллар хусусида ҳам ижобий таклифлар билдирилди.