SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ВАТАНИМГА ХИЗМАТ ҚИЛАМАН!

ВАТАНИМГА ХИЗМАТ ҚИЛАМАН!

« Назад

23.01.2015 21:05

Бугунги тинч, осойишта ҳаётимизнинг гарови, ватанимиз сарҳадларининг ишончли посбони саналган мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 23 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда бўлиб ўтган шодиёналар иштирокчиларнинг ҳар бири қалбида фахр-ифтихор тўлиб тошди. Айниқса, Юртбошимизнинг байрам муносабати билан йўллаган табригидаги сўзлар элдошларимиз дилида ватанга бўлган меҳр, садоқат, тинчликни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини жўш урдирди.

Шу йил 14 январда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда ҳам шу нарса алоҳида таъкидланди. Унда ҳарбий қисм аскарлари, туман мудофаа бўлими, ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқ- тартибот идоралари масъул ходимлари, байналминалчи жангчилар, меҳнат фахрийлари, туман фаоллари вакиллари иштирок этдилар.

Туман ҳокими Д.С.Аллақулиев тантана қатнашчиларини қутлуғ айём билан муборакбод этди ҳамда аскарлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари фаол вакилларига  туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва байрам совғаларини топширди.

Шунингдек, "Нуроний" жамғармаси туман бўлинмаси  раиси О.Пирназаров, туман мудофаа ишлари бўлими бўлинма раҳбари Ҳ.Холматов ва бошқалар йиғилганларни байрам билан қутлаб, тилакларини изҳор этишди.

Туман маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган дастур асосида таниқли хонандалар ва ижрочи ёшлар томонидан намойиш этилган концерт, "Ватанимга хизмат қиламан!" шиори остида ўтган байрамга кўтаринки руҳ, қатнашчиларга хуш кайфият бағишлади.