SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “Ватан келажаги сенинг қўлингда!”

“Ватан келажаги сенинг қўлингда!”

« Назад

16.01.2017 04:17

Ёшларни соғлом, илмли, дунё қараши кенг, жаҳон ёшлари билан тенглашадиган кучли, етук шахс бўлиб етишишлари учун бизнинг мамлакатимизда барча шароитлар яратилган. Бундан мана шундай жаннатмакон юртда яшаётган ҳар бир ўғил-қиз фахрланса арзийди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Рес-публикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини таъминлаш максадида Хива Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида “Ватан келажаги сенинг қўлингда” мавзуида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди.
Учрашувда туман ҳокими Э.О.Яқубов ва вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш. Мадаминов, «Камолот» ЁИҲ туман кенгаши раиси И.Қурбонов ва бошқа ташкилот раҳбарлари, таълим муассасалари ўқувчилари, касб-хунар коллежи директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этишди. Туман ҳокими Э.О.Яқубов учрашувда ёшларга оид қонуннинг мазмун-моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар, ёшларни ўйлантирадиган муаммолар ҳусусида гапирди.
Ташкилот раҳбарларига ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва так-лифлар билан мурожаат қилдилар. Жумладан, 2-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси Холжонпошша Ражаббоева, Хива туризм касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Раҳмонали Раҳмонов “Ҳоким стипендияси” ташкил қилиш, Хива шаҳрида кутубхона қуриш каби таклифларини билдирдилар.
Учрашув доирасида китоблар ярмаркаси ҳам бўлиб ўтди. «Энг яхши таклиф» эгаларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Г.МАДАМИНОВА,
туризм касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.