SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  «УЙҒУН САФО»ДА ТЎЙ

«УЙҒУН САФО»ДА ТЎЙ

« Назад

01.10.2017 03:52

Чинобод қишлоғидаги “Уйғун Сафо” фермер хўжа-лиги ўтган йилги йиғим-терим мавсумида ҳам пахта топшириш шартнома-режани туманда биринчи бўлиб уддалаган эди. Бу йил ҳам астойдил қилинган меҳнат туфайли хўжалик далаларида мўл ҳосил етиштирилди.Йиғим-терим уюшқоқлик билан ташкил этилди. Натижада бу галги мавсумда ҳам биринчилар қатори илк давондан ошилди.
Фарзанди У.Сафоев раҳбарлигидаги фермер хўжалиги фаолиятига асли касби ўқитувчи бўлган, лекин қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта тажриба тўплаган Пўлат ака Сафоев ҳамиша бош-қош.
-Хўжаликда ғалла, пилла бўйича режалар ҳам му-ваффақиятли уддаланган эди, - дейди у. - Хўжалик аъзолари ҳаракати ва “Пишканик” маҳалласидаги элатдошларимиз кўмагида пахта бўйича ҳам режа барвақт уддаланди. Далаларимизда ҳосил ҳали анчагина. Ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, нобудгарчиликсиз йиғиб олиш ниятидамиз. Суръат бўшашмайди.
Илк меҳнат ютуғи муносабати билан бўлган тадбирда тилаклар айтилиб, куй-қўшиқлар янгради. Хирмонга муносиб ҳисса қўшган Зевар Ибодуллаева, Малоҳат Жабборова, Муборак Болтаева ва бошқаларга совғалар топширилди.
И.ОТАБЕК.

 

Суратда: Эски Қиёт ҳудудидаги «И.Қаҳрамон» фермер хўжалигида пахта йиғим-теримида қат-нашаётган ҳашарчилар.