SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ЎТМИШИ ШАРАФЛИ, БУГУНИ САОДАТЛИ, КЕЛАЖАГИ АБАДИЙ ШАҲАР

ЎТМИШИ ШАРАФЛИ, БУГУНИ САОДАТЛИ, КЕЛАЖАГИ АБАДИЙ ШАҲАР

« Назад

21.10.2017 11:16

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 октябрь куни Хива шаҳрига ташрифи чоғида гўзал диёримизнинг мафтункор гўшаси ҳисобланган кўҳна қаъламизни янада кўркам ва обод манзилларидан бирига айлантириш, хусусан, сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида берган топшириқ ва кўрсатмалари келгусидаги фаолиятимизнинг асосий дастуриламали бўлиб хизмат қилади.
Ҳақиқатан ҳам бутун дунёда туризм етакчи тармоқлардан бирига айланган. Шу боисдан соҳага давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда.
Муҳтарам Президентимиз илк манзили-янгидан мукаммал таъмирланган Нуруллабой саройи мажмуаси билан яқиндан танишар экан, бу ерда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини қайд қилиш баробарида ҳали қилинажак вазифаларга ҳам алоҳида эътибор берди.
Туристлар озода ва кўр-кам сақланаётган тарихий ва маданий ёдгорликларга кўпроқ эътибор қаратади. Бунинг ортида бизлар кимнинг авлоди ва қандай куч-қудратга, салоҳиятга эга эканимиз намоён бўлади. Буюк бобокалонимизнинг “Бизнинг кимлигимизни билмоқчи бўлсанг, биз қурган иморатларга боқ!” деган сўзларида ҳам олам-олам маъно бор.
Президентимиз таъкидлаганидек, сайёҳларга фақат асори атиқаларни кўрсатиш билан эмас, балки унинг шарафли ўтмишини, саодатли бугуни ҳамда нурафшон келажаги ҳақида сўзлаб бериш билан бирга, уларда она заминимиз ҳақидаги тасаввурларини ҳам бойитиш зарур.
Бугуни кунда сайёҳлик соҳасида истиқболли лойи-ҳалар амалга оширилмоқ-да. Хусусан Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони бу борада муҳим қадам бўлди. Ташриф куни Президентимизнинг шаҳримизда барпо қилинадиган “Фаровон” меҳ-монхонасининг қурилиш участкасида бўлиши, лойи-ҳалар билан танишиши соҳадаги фаолият айнан ушбу тарихий Фармонга мос ишлар амалга оширилаётганидан далолатдир. Яқин истиқболда мана шундай халқаро андозаларга жавоб берадиган меҳмонхоналар Хивада яна кўплаб бунёд этилиши кўзда тутилган.
Ичон-қаъланинг ноёб архитектура ёдгорликларидан яна бири Паҳлавон Маҳмуд мангу қўним топган зиёратгоҳидаги таъ-мирлаш-тиклаш ишлари ҳам шу йилнинг охиригача ниҳоясига етказилади. Шунингдек, Шерғозихон мадрасасида ҳам таъмирлаш, кўргазмаларни бойитиш бўйича режалар амалга оширилмоқда.
Ҳаммангиз яхши биласиз, ўтган йили вилоят сайловчилари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрига тез орада Тошкентдан тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилишини маълум қилганларида бу хушхабарни барчамиз катта хурсандчилик билан кутиб олган эдик.
Мана орадан ҳали кўп ўтмай 33 километрлик бу йўналишда улкан ҳажмда пўлат излар ётқизилмоқда. Хива шаҳрининг ўзида замонавий воқзал ва унга монанд турли маданий-маиший объектлар қурилиши жадаллаштирилмоқда. Умуман “Мевастон”, “Қумёсқа”, “Каптархона” маҳаллала-ридаги эски, ўз умрини ўтаб бўлган, кўримсиз, нураб бораётган иморатлар ўрнида янги замонавий лойиҳалар асосида турар-жойлар барпо этилиши режалаштирилган.
Президентимиз халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида энг устувор вазифалардан бири сифатида воҳада туризмни ривожлантиришга эътибор қаратди. 2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комп-лекс ривожлантириш дас-тури тасдиқланганини ало-ҳида таъкидлади.
Қадимий шаҳримизнинг тарихий қисмини янгилаш режаси тақдимотида Президентимиз яна қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берди. Шунга асосан галдаги олдимизда турган вазифаларимизни белгилаб олдик. Бу вазифалар нималардан иборат?
БИРИНЧИДАН, Хива шаҳрининг бош режасига асосан ҳамда муҳтарам Юртбошимизнинг январь ва октябрь ойларида шаҳримизда бўлиши пайтида бевосита билдирган таклиф-тавсиялари асосида кўҳна қаъламизни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олдик.
ИККИНЧИДАН, йил бошидан бери шаҳри-мизга 35000 нафардан зиёд хорижий сайёҳлар келганини инобатга олиб, қолган икки ой давомида бу кўрсаткични янада ошириш имкониятларини белгилаб олмоқдамиз. Бунинг учун албатта туристларга қулай шарт- шароитлар яратиш, хусусан, меҳмонхоналар, кафе-ресторанлар, сайлгоҳлар, сайёҳлик йўналишидаги манзилларда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашимиз лозим.
Айниқса, куз-қиш мавсумида сайёҳлар бўладиган жойларнинг иссиқлик ҳамда ичимлик суви, электр энергия, газ таъминотида узилишлар содир бўлишига йўл қўйилмайди.
УЧИНЧИДАН, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш, турар-жойлар атрофини саранжон-саришта тутиш, таъмирлаш каби бошлаган хайрли ишларимиз эндиликда ҳар куни маҳаллаларда, кўча-кўйларда катта миқёсларда давом эттирилади.
Бунинг учун аҳоли, ҳар бир хонадон покизалик ва тозаликни ўз остонасидан бошламоғи керак. Ҳадису шарифларда ҳам таъкидланганидек, покиза уйни фаришталар асло тарк этмайди.
Барча хиваликларга мурожаат қилиб айтмоқчимизки, шу кўҳна заминда ТУҒИЛИШ, ЯШАШ, МЕҲНАТ ҚИЛИШ – БАХТ! Демак, туғилган, киндик қонимиз тўкилган она тупроққа муҳаббатимиз, садоқатимиз, ғуруримиз, ифтихоримиз чексиз ва чексиз бўлмоғи лозим.
Бугун қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳримизнинг 2500 йиллик тарихий тўйини халқаро миқёсда нишонлаганимизга йигирма йил тўлди. Қутлуғ сана билан ҳаммангизни чин дилдан самимий табриклайман! Сизларга, хонадонларингизга соғлиқ-омонлик, тинчлик-тотувлик ҳамиша ёр бўлсин!
Ўтган қисқа фурсат мобайнида Хива янада кўркамлашди, чирой очди, обод ва мафтункор манзиллар, янги намунали турар-жойлар ва бошқа объектлар қад ростлади. Энг қувончлиси, сайёҳлар шаҳримиз бутун дунёда инсон умри давомида бориб кўриши керак бўлган 35 та шаҳар қаторидан жой олди. Ўзбекистоннинг рамзий еттинчи мўъжизасига айланди. Бундай эътирофлар шубҳасиз, ҳар биримизга фахр ва ифтихор туйғуси бағишлайди. 1997 йил 20 октябрь Кўҳна Арк майдонидаги тантаналарда муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов алоҳида таъкидлаганидек, ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги абадий шаҳар - миллатимизнинг фахри ифтихори бўлмиш гўзал Хивамиз дунё тургунча турсин!