SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  УМИДИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

УМИДИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

« Назад

11.09.2017 05:04

Бугунги кундан мамнунлик, эртанги кунга ишонч, орзу умидлар... Қўлларида гулдаста, китобу дафтар ушлаган ўғил-қизлар, илм даргоҳига илк бора қадам кўяётган фарзандини қўлидан ушлаб, эрта тонгдан мактаб томон ошиқаётган ота-оналарнинг чеҳрасидан ана шу ифодани уқиш қийин эмас.
Чинобод қишлоғи, Ал Хоразмий маҳалласида-ги 20-мактабда Билимлар куни - янги ўқув йили бошланишига бағишланган тадбир чинакам байрамга айланди.
Мактаб директори С.Ишмуротова, ўқитувчилар М.Йўлдошева, С.Юсупова, шоир, мактаб ота-оналар кенгаши раиси О.Исмоилов, туман ИИБ профилактика катта инспектори, майор Ҳ.Шерметов ва бошқалар барчани истиқлол шодиёналари ва янги ўқув йили билан қутлаб, эзгу тилакларни изҳор этдилар.
Сўзга чиққанлар таълим соҳасидаги ислоҳотлар, айниқса, ўн бир йиллик таълимнинг йўлга қўйилганлиги кўнгилдаги иш бўлганлигини алоҳида таъкидладилар.
Ўқувчилар она - Ватанни, мустақиллик ва устозларни улуғловчи шеърлар ўқишди.
Ушбу ўқув йилида 125 нафар ўқувчи 1-синфларда сабоқ олишни бошлашади. 75 нафар йигит-қиз эса 10-синфларда машғулотларни давом эттиришади. Мактабда жами 1150 дан зиёд ўқувчи таълим олмоқда.
***
Хива ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ҳам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида мустақиллик дарси ўтказилди. Унда мустақилликка эришилгандан бошлаб, ҳозиргача бўлган давр ҳақида сўз борди.
Инсон-азиз, хотира-муқаддас. Эл-юрт учун борлиғини бахш этган инсонлар ҳотираси ҳеч қачон халқ ёдидан ўчмайди. Педагог жамоа Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқа сукут сақладилар. Шундан сўнг мустақиллигимиз асосчиси ҳаёти ва одил сиёсати, амалга оширган буюк истоҳотлари хусусидаги видеоролик намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқимиз ҳаёти ва фаровонлигини янада яхшилашда 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Ҳаракатлар стратегияси” дастурини ишлаб чиқилиши ва кенг оммага эълон қилиниши, халқ билан мулоқотнинг бевосита очик ва ошкоралигига пухта замин яратгани, халқ таълими соҳасидаги туб ислоҳотлар, педагог ўқитувчилар ёш авлод вакилларига билим беришларида улар иштиёқини оширишга ва улкан марраларни кўлга киритишга умид боғлаганларини таъкидлашди.
- Таътилда мароқли хордиқ чиқариб, куч-ғайрат тўплаб, янги ўқув йилига шижоат ила киришдик. Биз ёшлар шундай тинч ва осойишта, эртаси нурафшон юртда яшар эканмиз, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватанимиз ривожланишига ўз ҳиссамизни қўшамиз, - дейди коллеж ўқувчиси Мамлакат Матяқубова.

Д.МАШАРИПОВ,
“Хива тонги” махсус мухбири.