SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Ўқув машқлари фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишда муҳимдир

Ўқув машқлари фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишда муҳимдир

« Назад

07.04.2017 06:28

Педагогика коллежида 2017 йилнинг 12-14 апрель кунлари туманда “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилиши олдидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Э.О.Яқубов иштирок этди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, штаб бошлиғи, подполковник Руслон Ўрмонов сўзга чиқиб, ўқув машғулотлари бўйича кенг тушунтириш берди.
Тадбирда корхона, ташкилот ҳамда муассасалар раҳбарларига фавқулодда вазиятлар бўйича ўтказиладиган ўқув машғулотлари пайтида зарур чора-тадбир белгилашлари топширилди.
Ўз мухбиримиз.