SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТОМОРҚАНГИЗНИ БЎШ ҚОЛДИРМАНГ!

ТОМОРҚАНГИЗНИ БЎШ ҚОЛДИРМАНГ!

« Назад

11.04.2018 10:03 Болалик пайтларимизда ота-буваларимиз томорқага бирор экин уруғини биринчи бўлиб ташлаб беришни бизга буюришарди. 
- Ризқ-рўзингиз мўл бўлсин, бириси мингга айлансин,-дейишарди дуога қўл очишиб.
Бу удумнинг тагида ҳикмат кўп. Биринчидан, бизни томорқага ўргатишга, иккинчидан, парваришга ҳам эътиборли бўлишимизни уқтиришарди.
Бугун мамлакатимизда томорқани ҳар қаричини даромад манбаига айлантириш масаласи устувор вазифага айланган.
Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрда қабул қилган “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган. Қарорда шунингдек, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳам белгиланган.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида яқинда хукумат қарори билан “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ишонамизки, бутун мамлакат миқёсида кўрилаётган бундай чора-тадбирлар баъзи одамларнинг боқимандалик кайфиятини йўқотиб, меҳнатга иштиёқини ва даромадини оширишга хизмат қилади, албатта.
-    “Томорқага экин экиш” ойлигини эълон қилиб, ҳар бир томорқага экин экишни ташкил этиш керак. Агар ҳозир экин экмасак, кейин кеч бўлади”, дея алоҳида таъкидлади Президентимиз жорий йил 23 март куни қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлигига бағишланган йиғилишида.
Мамлакатимизда жорий йилнинг 23 мартидан “Томорқага экин экиш” ойлиги эълон қилинди. Дарҳақиқат, кафтдек томор-қасидан ҳам ҳосил ундириб, бозорни, қолаверса, ўзининг рўзғорини ҳам тўлдираётган олий ҳимматли элдошларимизга ҳар қанча тасаннолар айтсак, арзийди. Уларга туртки шарт эмас, ҳар йилги одати бўйича эрта кўклам нафаси сезилиши билан томорқасига чиқиб, экин-тикин ишларини бошлаб юборишади. Ирдимзон қишлоғидаги шахсий томорқа эгаси Зебо Хўжаева билан суҳбатимиз ҳам шу мавзуда бўлди:
- “Кўз қўрқоқ, қўл ботир” дейдилар. Ўтган йили декабрь ойида сал чўчиброқ кичик иссиқхонамизга ис-малоқ уруғидан эккан эдим. Ҳосилини кўрсангиз ишонмайсиз – фойдаси нақд ёнимизга қолди. Кейин бодринг парваришладим. Буниси энди икки баравар фойда олиб келди.
Эрта баҳорда томор-қамнинг асосий эгатларига жамики рўзғорбоп экин уру-ғи бўлса қадаб чиқдим. По-мидор, картошка, пиёз дейсизми, ҳаммасидан бор. Бугун эрта қовун-тарвуз уруғларини ниятлаб қўйганман. Элдошларимга айтмоқчи бўлганим: томорқангиз бир қарич бўлса ҳам ундан унумли фойдаланинг. Зиён қилмайсиз. 
- Қопда картошка экишни тажрибада синаб кўраяпмиз,-дейди турмуш ўртоғи Зокиржон Отажонов. - Шу мақсадда 40  та қопда картошка парваришлаяпмиз. Кейинчалик маҳаллий шароитимизга қулупнай етиштиришни мослаштирмоқчимиз.
Ҳа, бундай заҳматкаш, фидойи инсонларга раҳмат, барака топинг, деймиз.  Истардикки, бошқа томорқачилар ҳам улардан ўрнак олиб, тажрибаларидан фойдаланган ҳолда ерларини бўш қолдирмайди.
Зеро, Муҳаммад пайғам-баримиз: “Бирон-бир мусулмон киши бир дарахт ўтқазса ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон танаввул этиб, манфаатланса, шу сабабдан у киши эҳсон қилган савобга эришади” деганлар.
Бундан 3000 йил бурун битилган “Авесто” китобида деҳқоннинг шаъни ниҳоятда улуғланиб, “Олам гўзаллиги деҳқондан, кимки ерга уруғ қадабди, у одамийликка иймон келтиради” дейилган.
Буюк бобокалонимиз Мир Алишер Навоий эса ноз-неъмат бунёдкорини мана бундай таърифлайди: “Деҳқон ерга дон сочиш билан ризқ-рўз йўлини очади ва элга барака сочади”.
Эслатиб ўтамиз: шу йилнинг 1 апрелидан туманимизда “Томорқа хизмати корхоналари” йўлга қўйилди. Улар орқали томорқалар учун кўчат, минерал ўғит, кимёвий препаратлар етказиб берилади, шунингдек, механизация ва бошқа сервис хизматлари кўрсатилади.
Азиз элдошлар!
“Томорқага экин экиш” ойлигида фаол қатнашинг!