SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТИЛЛАРИДА ДУО КЕКСАЛАР

ТИЛЛАРИДА ДУО КЕКСАЛАР

« Назад

23.12.2017 07:37

Кекса авлод вакилларини, нуроний отахону онахонларимизни эъзозлаш, уларга иззат-ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос, шарқона урф-одатларимизга мос азалий қадриятларимиздан бири.
Истиқлол йилларида бу қадрият янада юқори даражага кўтарилди. Кексаларни ардоқлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.
Айни даврда ёши улуғ отахону онахонларнинг бу эътибор ва ғамхўрликлардан диллари шод, бошлари осмон. Қайси бир даврага борманг, уларнинг ўрни тўрда, иззати баланд. Бугунги тинч ва фаровон кунларга етказганига минг бора шук-роналар билдириб, юртимиз ободлиги, фарзандлар камолини тилаб эзгу тилак-лар билдираётганларига гувоҳ бўласиз ва беихтиёр Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг қуйидаги сатрлари хаёлингиздан ўтади:
Қўлларида асо кексалар,
Юзларида зиё кексалар.
Чеҳрасида даврон севинчи,
Тилларида дуо кексалар.
- Одамзод ҳамиша меҳрга ташна яшайди, - дейди ҳамшаҳар нуронийларимиздан бири Отабой ҳожи Ниёзматов. – Ҳар бир киши учун, айниқса, кексайганда кўрсатиладиган эътибор, ҳурмат жуда муҳим. Жамиятимизда, маҳалла-кўй, шунингдек, давлатимиз томонидан ҳам биз кексаларга кўрсатилаётган иззату эътибордан бениҳоя ҳурсандмиз.
Юртимизнинг қай гўша-сига борманг, бунёдкорлик-лар, муносиб турмуш шароитлари яратиш йўлидаги ўзгаришларни кўриб дилингиз яйрайди. Хива шаҳри-нинг бош кириш қисми қилиб мўлжалланаётган темир йўл вокзали қад ростланаётганини кўриб, қалбимиз фахр-ифтихор туйғуларига тўлади. Куни кеча шаҳримизнинг хушманзара жойида қуриб фойдаланишга топширилган, барча зарур шароитларга эга “Нуронийлар маскани” эса биз кексаларга ажойиб туҳфа бўлди (суратда). Айни пайтда биз ёши улуғлар ҳам ўз маслаҳатимиз, ҳаётий ва иш тажрибамизни ёшларга ўргатиш орқали юртимизда бўлаётган эзгу ишларга ҳисса қўшиш ниятидамиз.
Дарҳақиқат, эл-юрт учун ҳалол, фидойи меҳнат қилган, бугун кексалик гаштини сураётган, фарзандлари, невара-чеваралари ардоғида умргузаронлик қилаётган, эзгу дуолар билдираётган отахону онахонларимиз омон бўлишсин! Мамлакат тараққиёти, халқимиз бахту саодатидан қувониб юришсин!
О.ИСМОИЛОВ.