SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТИББИЙ ХИЗМАТДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

ТИББИЙ ХИЗМАТДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

« Назад

15.07.2018 08:37 - Президентимизнинг бирламчи тиббиёт хизмати , шошилинч тиббий ёрдам, дори-дармон таъминотини яхшилаш ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича қабул қилинган қарорлари халқимиз саломатлигини сақлаш борасидаги ишлар самараси учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шулар қатори тиббий хизматнинг хусусий сектори учун яратилаётган имкониятлар ҳам диққатга сазовордир. Шу юзадан қабул қилинган қарор тиббиёт ходимлари учун шарт-шароитлар яратибгина қолмай, уларнинг масъулиятини, айни пайтда давр талабига мос тарзда фаоллигини, тадбиркорлик борасидаги ғайратини ҳам оширишга хизмат қилади.
Ҳар бир тиббиёт ходими, шифокор учун биринчи галдаги вазифа, албатта касбга садоқат асосида элга хизмат қилиш. Юқорида қайд этилган шароитлар асосида тиббий хизматда хусусий секторни йўлга қўйиш ниятида 2015 йил шаҳардаги “Гиламчи” маҳалласи ҳудудида бўш турган бинони танлов асосида олиб, “Хива шифо сервис” МЧЖ ташкил этилиб, бу ерда реконструкция ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Банкдан 860 млн. сўмдан зиёд кредит ажратилди. Натижада замонавий талаблар асосида тиббий хизмат кўрсатиш шароитларига эга бино барпо этилди.
Яқинда бу ерда кўптармоқли даволаш маркази элдошларимизга хизмат кўрсата бошлади.
Замонавий тиббий асбоб-ускуналари билан жиҳоз-ланган марказда амбулотор ва стационар шароитда терапия-диагностика, маслаҳат, консерватив даволаш, физиотерапия, ультратовуш  диаг-ностикаси, клиник, лаборатория диагностикаси хизматлари кўрсатилади. 20 ўринга мўл-жалланган хоналарда беморлар учун барча қулайликлар яратилди. Энг муҳими марказ фаолияти туфайли 17 нафар мутахассис ва ходим иш ўрни билан таъминланди.
Энг аввало, тиббиёт соҳаси ходимларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар учун  ҳукуматимиз, шахсан Президентимизга ҳамкасблар номидан ташаккурларимизни билдирамиз.
Бу ўз навбатида биз тиббиёт ходимларини бор билим ва тажрибаларимизни эл соғлиги йўлида сафарбар этишга ундайди.
                   Суҳбатдош И.ОТАБЕКОВ.