SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТЕЛЕФОНДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК ...

ТЕЛЕФОНДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНАЙЛИК ...

« Назад

07.08.2017 05:07

Уяли телефонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Ёшларнинг дўсти десак ҳам адашмаймиз. У ёнимизда бўлмаса, худди бир нарсамизни йўқотиб қўйгандек бўламиз. Олтинга тенг вақтимизни ҳам шу телефон орқали интернетга чиқиб, турли нарсаларни бажаришга сарфлайдиган бўлиб қолганмиз. Эртадан кечгача бошимизни кўтармай телефонни қўлга олиб, унга жалб бўлиб ўтираверамиз. Гўё унда қандайдир жиддий масалани ҳал этамиз. Аслида эса техника воситаси бўлмиш телефон ва виртуал оламнинг муҳим масаласига айланиб қолган бу ўзимиздир. Телефон орқали ёшларимизнинг маданиятига путур етмоқда. Гапларимизда ҳам ўзгаришлар бор. Аксарият телефонлар интернетга уланган. Ижтимоий тармоқларда дўстларимиз билан гаплашиб туриш учун бу жуда қулай. Хоҳлаган пайтда, хоҳлаган жойдан у орқали интернетга кирамиз... Албатта, дўстидан, яқин инсонларидан хабар олиш яхши амаллардан. Бироқ, баъзи инсонлар ижтимоий тармоқларни “Ғийбатхона”га айлантириб олган. Уйнинг гапини кўчага чиқаришнинг энг осон воситаси телефон бўлиб қолди. Бувиларимизнинг кичкиналигимиздан қулоғимизга қуйиб келган “Уйнинг гапини кўчага чиқарма” – деган сўзлари бир неча сониялик “дардлашишимиз” орқали бутун тармоққа ёйилади.
Ҳамма нарсани тўғри қўллай билиш соғлом ва фаровон яшашни таъминлайди. Техника бизни эмас, биз техникани бошқарайлик!


Сарвиноз ҚУРБОНОВА.