SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТАШАББУСКОР ЙИГИТ-ҚИЗЛАР ТАЯНЧИ

ТАШАББУСКОР ЙИГИТ-ҚИЗЛАР ТАЯНЧИ

« Назад

25.07.2018 08:50

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакат келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, аниқ мақсад сари интилувчан  ва серғай-рат ёшларни тарбиялаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жамият ҳаётида ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, ёш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнес билан шуғулланишга кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Хива туман штаби тузилиб, муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, туман ҳокими қарори билан мазкур штабда 14 та ишчи гуруҳ тасдиқланиб, туманимизнинг 27 маҳаллаларида истиқомат қилувчи 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 41378 нафар ўғил-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш, бандликка кўмаклашиш ва ёшларни бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш бўйича идора-ташкилот ҳодимлари ва мутахассислар хонадонма-хонадон юриб, ўрганиш ишлари бўйича анкета сўровларини ўтказишди.
Маълумотларга қараган-да, ёшлар томонидан 3311 та масала кўтарилган бўлиб, шу жумладан, тадбиркорлик бўйича 46 та, банк кредити 260 та, бандлик 1610 та, фермерлик 19 та, қурилиш соҳаси 35 та, МТМ 13 та, ХТБ 658 та, соғлиқни сақлаш 45 та, уй-жой масаласи 467 та, ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича 25 та ва бошқалар 133 тага этди. Маҳаллаларда ва оилаларда аниқланган муаммоларнинг 642 таси ҳал қилинди, 2669 та масала бўйича ҳозирги кунда иш режалаштирилган бўлиб, талаб қилинадиган маблағ 7429 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ёшларга бизнес ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишлари учун  тижорат банклари томонидан йиллик 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.
Айни кунларда Дастур ижроси бўйича туман штабида иш қизғин. Тўлдирилган анкета сўровлар  бўйича амалий ишлар бажарилмоқда. Бу ўз ўрнида юртимиз келажаги бўлган ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишларига замин яратади.

Б.НУНИЯЗОВ,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Хива туман кенгаши раиси.