SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТАРТИБЛИ ВА КАМЧИҚИМ БЎЛСА...

ТАРТИБЛИ ВА КАМЧИҚИМ БЎЛСА...

« Назад

13.03.2018 08:28

Ҳар бир ота-она ўғил-қиз тарбиялар экан, камолини кўрсам, тўйларини қилсам, элга дастурхон ёзсам дея орзу ният қилади. Зеро, ўзи, оиласи қувончини қўни-қўшни, эл-элат билан баҳам кўриш, меҳмондўстлик халқимизга хос бўлган азалий қадрият.
Лекин тўй-маросимларни тартибли, камчиқим, ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш бугунги куннинг энг муҳим масалаларидан бири. Муҳтарам Президентимиз 2017 йил 3 август куни ижодкор зиёлилар, маданият ходимлари билан ўтказган кенгайтирилган йиғилишида ва ундан кейинги анжуманларда ҳам буни алоҳида таъкидлаган эдилар.
Яқинда, республика “Маҳалла” ҳайрия фонди ва “Нуроний” жам-ғармасининг мурожаатномасида ҳам тўйларни ихчам, тартибли, ортиқча дабдабаларсиз ўтказишга даъват этилган.
Атрофимизда мен сендан қоли-шаманми, қабилида йўл тутиб ўзини кўрсатиш мақсадида тўйларни дабдабабозликка айлантираётган кимсалар ҳам борлиги сир эмас.
Афсуски, дабдабабозлик, бойлик ҳеч қачон бахт бўлолмайди. Оилавий бахт, ёш келин-куёвнинг иқболи, энг аввало ўзаро меҳр-оқибат ва аҳилликда.
Жойлардаги маҳалла фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари, кўпни кўрган отахону онахонлар билан бамаслаҳат ҳолда тўйларни ихчам, ортиқча сарф-ҳаражатсиз, шовқин-суронсиз ўтказиш лозим деб ўйлаймиз.
Чунки, тўй-маросимларимиз халқимиз маданияти ва маънавиятининг ифодаси ҳамдир. Бошқа соҳаларда бўлгани сингари халқимиз тўй-маросимларни ўтказиш борасида ҳам жаҳон ҳамжамиятига ибрат бўлишини истаймиз. Шу боисдан мурожаатномадаги фикр-мулоҳаза ва таклифларни қўллаб-қувватлаймиз.
С.АЛЛАБЕРГАНОВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.