SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТАРИХГА АЙЛАНГАН КУН

ТАРИХГА АЙЛАНГАН КУН

« Назад

21.02.2017 01:43

2017 йил 10 февраль. Жума. Бу кун тарихга зарҳал харфлар билан битилади. Урганч туманидаги “Тандирчи” маҳалласидан ўтган темир йўлдан Хивага пўлат излар ётқизилишга бағишланган тадбир катта байрам тусини олди.
Совуқ изғирини заптига олишига қарамай одамларнинг қалбига илиқлик югурган, бир-бирини самимий қутлашади. Маҳал-ла аҳли ҳам катта йўл устида қозонлар осиб, бўғирсоқлар пиширишаётир, одамларга тутишаётир. Бу манзарани кўриб, кузатиб мана шундай қувончли айёмларда халқимизнинг бағрикенглиги, одамгарчилиги янада ёрқин намоён бўлишига қойил қоласан киши...
-Яқиндагина муҳтарам Президентимиз воҳамизга келиб, Хивага темир йўл боришини эълон қилганларида ҳаммамиз хурсанд бўлган эдик, - деди вилоят ҳокими П.Р.Бобожонов тадбирни очар экан. - Мана бугун шу хайрли ишни бошлаш учун нуроний оқсоқоллар, фаоллар билан бу ерга йиғилдик.
Шундан сўнг қурилиш дирекцияси мутахассислари темир йўл лойиҳаси билан таништиришди. Тадбирда сўз олган “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раисининг биринчи ўринбосари А.С.Шукуров, “Боштранслойиҳа” бош директори Р.В.Рўзиев, меҳнат фахрийси Р.Султонов, Хива тумани ҳокими Э.О. Яқубов ва бошқалар халқимизнинг асрий орзуси рўёбга чиқаётгани, келгусида юқо-ри тезликда ҳаракатланувчи “AFROSIYOB” поездининг катнови Хива шаҳрининг туризм жозибадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидладилар.
Нуроний отахонлар дуога қўл очдилар. Хива шаҳри томон темир йўл бошланиши нуқтасига илк тамал тоши қўйилди.
Ҳадемай сизу биз бу йўл-лар қурилиб, Хива шаҳрида барпо этиладиган замонавий вокзалда илк поездни кутиб олишдек тарихий воқеанинг иштирокчисига айланамиз.

 

Ш. Машарипов,
О.Исмоилов,
“Хива тонги” махсус мухбирлари.