SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТАНА ВАЗНИНГИЗ МЕЪЁРДАМИ?

ТАНА ВАЗНИНГИЗ МЕЪЁРДАМИ?

« Назад

11.11.2017 04:24

“Семизликни қўй кўтаради” – дейди доно халқимиз. Ортиқча вазн қон босимининг кўтарилиши, юракнинг зўриқиб ишлаши ва бунинг оқибатида инсулть, инфаркт каби ўзининг оғир асоратлари билан хавфли қандли диабет касаллиги чалинишига олиб келади.
Қандли диабет – инсоннинг нотўғри олиб борган ҳаёт тарзи учун тўловидир.
Камҳаракатлик, нотўғри овқат-ланиш, айниқса, ширинлик ва ёғли таомларни истеъмол қилиш, доимий асабийлашиш қандли диабет касаллигига олиб келади.
Қонда қанд миқдорини меъёрда сақлаш учун мунтазам парҳез тутиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, қондаги қанд миқдорини аниқлаб бориш, шифокор тавсиялари асосида қанд миқдорини туширувчи дориларни қабул қилиш зарур.
Оғизнинг қуриши, чанқаш ва кўп суюқлик ичиш, озиш, тез-тез пешобга чиқиш, очиқиш, чарчаш, асабийлашиш, кўриш қобилиятини ёмонлашиши қандли диабет касаллигининг асосий белгиларидир.
Қандли диабет сездирмай бошланади, бироқ асоратлари тез ривожланади. Шифокорга қанча ўз вақтида мурожаат этилса, унинг хавфли асоратларини олдини олиш имкониятлари ҳам шунчалик осон бўлади.

А.БОЛТАЕВ,
туман «Саломатлик маркази» бош шифокори.
О.ИСМОИЛОВА,
туман ТБ КТМП эндокринолог шифокори.