SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Табаррук отахонлар ҳузурида

Табаррук отахонлар ҳузурида

« Назад

15.05.2017 04:49

Ўтганларни хотирлаш, кексаларнинг ҳолидан хабар олиш халқимизга хос қадриятлардан. Айниқса, иккинчи жаҳон урушида аёвсиз жанг қилган, жонини фидо айлаган мард-жасур инсонлар доимо авлодлар хотирасида.
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ҳарбий хизматчи Д.Жуманиёзов ва аскарлар Ш.Бобарайимов, О.Маматқулов ва “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши билан биргаликда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Абдулла ота Сафоев ва Машарип ота Қурёзовларнинг хонадонларида бўлдилар. Улар билан дилдан суҳбат қурдилар. Собиқ жангчилар суронли йиллар хотираларидан гапириб бугунги тинч, осуда кунларга шукроналар, бундай эъзозу эҳтиромдан хурсандликларини билдирдилар.
Табаррук отахонлар дийдори ёшлар қалбида мана шундай инсонлардан ўрнак олиш, улар каби қадр топишга муносиб бўлишни туйдилар.
Ш.МАТЁҚУБОВА.