SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ТАЪЛИМДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ

ТАЪЛИМДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ

« Назад

11.11.2017 04:19

Шаҳар мактабларида фаолият олиб бораётган психологлар учун “Таълим муассасаларида психологик хизмат самарадорлигини ошириш” мавзуидаги семинарни 2-ўрта мактаб психологи Наргиза Карриева олиб борди.
У ўз тақдимотида психологларнинг ўқув йили давомидаги иш режалари тахлили, психолог ишининг самарасини ошириш усуллари каби масалаларга алоҳида тўхталди. Ушбу вазифаларни рўёбга чиқаришда психолог яна нималарга аҳамият ҳамда эътибор қаратиши ва қилиниши лозим бўлган жараёнлар хусусида бахс-мунозаралар, таклиф- мулоҳазалар билдирилди.
Ўзаро тажриба алмашиш ва кўпчилик билан маслаҳат қилиб амалга оширилган иш ўз натижасини кўрсатади. Семинарда кўп йиллик тажрибага эга бўлган шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими амалиётчи психологи Шоҳсанам Раҳимова соҳага оид янгиликлар ҳамда ўз тажрибаларини ўртоқлашди.
Ш.РАШИДБЕКОВА.