SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  СОМОН ЁҚИБ ЮБОРИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ

СОМОН ЁҚИБ ЮБОРИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ

« Назад

16.06.2020 10:33

Туманимиз томорқа ер эгалари ва фермерлари жорий йилда машаққатли меҳнат эвазига, бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштирдилар. Ҳосилни беталофат, ўз муддатларида йиғиштириб олиш эса ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Ўтган йилги мавсум натижалари шуни кўрса-тадики, оз бўлса-да, айрим фермер хўжалиги раҳ-барлари ва фуқароларнинг атроф-муҳитга эътиборсизлиги оқибатида сомон пояларини ёқиб юбориш холатлари аниқланиб, қонунда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. Ваҳолангки 1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганда атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм улгеводород, 3 кг. кул, 20 кг.  ис гази ва углерод оксиди (СО) гази чиқиб кетади. Битум ёқилганида ундан ажралиб чиққан қурум инсон организимида сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Сомонни ёқиб юборилиши нафақат атроф-муҳитни ифлослантириб, тупроқ унумдорлигини пасайтиради, балки чорва моллари озуқасига ҳам путур етказиб, иқтисодий зарар келтиради. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан Давлат рўйхатидан ўтказилган “Бошоқли дон экинлари пояси ва сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказилган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу холатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича Низом”га асосан, қонун талабларини бузган шахслар жавобгарликка тортилади.
Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш сохасидаги назорат бўйича Хива туман ва шаҳар инспекциялари томорқа ер эгалари ва фермерларига бошоқли дон экинлари ҳосилини беталофат, йиғиштириб олиш, буғдой сомонини нест-нобуд қилмай ундан чорва моллари озуқаси захирасини тайёрлаш, сомон ва унинг қолдиқларини ёқиб юборилишига йўл қўймасликларини огоҳлантиради.

Ш.ХАЙИТБОЕВ,
Н.РАҲИМОВ,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Хива туман ва шаҳар инспекциялари бошлиқлари.