SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ

« Назад

07.04.2017 06:16

Саломатлик ҳар бир инсон учун бебаҳо бойлик сифатида жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Соғлом ҳаёт кечириш учун аввало, инсон ўзини бунга тайёрлаши, кундалик ҳаёт тарзини тўғри ташкил эта олиши мақсадга мувофиқ.
Кун тартибини тузишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш тавсия қилинади: - турли фаолиятни ташкил этиш вақти, уларнинг энг маъқул давомийлиги, бир-бири билан навбатлашуви ва вақтини аниқлаш; дам олиш вақтини иложи борича очиқ ҳавода ўтказиш; вақтида сифатли овқатланиш; тўлақонли уйқу, гигиеник маданиятнинг шаклланиши.
Фаол ҳаракат ва жисмоний қувватни ошириш, инсон узоқ ва тинч ҳаёт кечириши учун маънан соғлом, тетик ва бақувват бўлиши, ёшлиги, куч-қуввати ҳамда ишчанлик қобилиятини сақлашга ҳаракат қилиши лозим. Бунга эришишнинг асосий омилларидан бири – бу жисмоний ҳаракат ҳисобланади.
Саломатлик одамнинг руҳий сокинлиги ва ташқи муҳитнинг зарарли таъсирларига қарши тура олиш қобилиятидир. Қулай жисмоний машқларни бажариш, совуқ сувда чўмилиш орқали ташқи муҳитнинг зарарли таъсирларига нисбатан организмнинг қаршилигини ошириш омиллари ҳисобланади. Чиниқиш организмни сув, қуёш ва ҳаво таъсирида секин-аста мослаштира бориш механизми ҳамдир.
Соғлом турмуш тарзини ташкил этишда қуйи-дагиларни эътиборга олиш зарур: фаол жисмоний ҳаракат қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, кун тартибини оқилона режалаштириш ва унга доимо амал қилиш, жисмонан ва руҳан толиқишга йўл қўймаслик, ақлий ва жисмоний меҳнатни гигиеник талаблар асосида тўғри режалаштириш, тўғри ва сифатли овқатланиш, шахсий ва умумий гигиена талабларига риоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятга эришиш, юқумли касалликлар, жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисалар рўй беришининг олдини олиш, психогигиена талаблари (ҳаддан ташқари асабийлашиш ва ҳаяжонланишнинг олдини олиш)га амал қилиш.
Бу жараёнда оила, маҳалла, таълим даргоҳ-ларининг ҳам ўзаро ҳамкорлиги муҳим. Ўсмир оиласида, қолаверса туғилиб ўсган жойида ўсиб-улғаяди, ўз ҳис-туйғулари ва хатти-ҳаракатларини назорат қилишни ўрганади. Бу ўз навбатида унинг дунёқараши кенгайишига ҳам таъсир кўрсатади. Бугунги тезкор давр эса ҳаммамиздан ҳушёр, ҳам руҳан, ҳам жисмонан соғлом бўлишимизни та-қозо этмоқда.

 

З.АЛЛАБЕРГАНОВА,
тиббиёт бирлашмаси КТП мудираси,
туман Кенгаши депутати.
А.БОЛТАЕВ, туман
“Саломатлик маркази”
шифокори.