SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  СОҒЛОМ РАҚОБАТ МАЙДОНИ

СОҒЛОМ РАҚОБАТ МАЙДОНИ

« Назад

15.05.2017 04:47

Ўзбекистон халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими аъзоси, оилавий уста ҳунарманд-ипак гиламчи Мадрим Маткаримов Ўзбекистон Рес-публикаси Президенти соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг туман ва вилоят босқичларининг “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси бўйича ғолиби бўлди.
- Тадбиркор ва ишбилармонлар учун қулай, соғлом рақобат майдонига айланган бундай кўрик- танловлар ғолибларининг сони йилдан йилга ошиб бормоқда, - дейди “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлими раҳбари М. Аминова, - шунинг билан биргаликда ушбу тадбирлар ҳунармандларимиз учун ўзига хос тажриба мактабини ҳам ўтайди, десак асло муболаға бўлмайди.
Ғолибга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда совғалар топширилди.
Энди уста ҳунарманд М.Маткаримов “Ташаббус-2017” республика босқичида иштирок этади.


Суратда: кўрик-танлов худудий босқичи ғолиби М.Маткаримов.