SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Синфдан-синфга кўчиш тадбирлари

Синфдан-синфга кўчиш тадбирлари

« Назад

26.05.2018 08:13 Бугун республикамизнинг барча жойидагидек, шаҳар ва туманимиздаги умумтаълим мактабларида 2017-2018 ўқув йили якунланишига бағишлаб “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиш, доимо изланиш, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” шиори остида “Синфдан-синфга кўчиш” тадбирлари бўлиб ўтди.
Зиёлилар, ота-оналар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирларда эзгу тилаклар изҳор қилинди. Ўқувчилар томонидан она-Ватан,     тинчлик, илм-маърифатни улуғловчи шеърлар ўқилиб, қўшиқлар ижро этилди.
Илм олиш йўлида изланиб кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб чиққан истеъдодли ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар, эсдалик совғалари  топширилди.