SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИК ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИДИР

СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИК ФАОЛИЯТИМИЗНИНГ БОШ МЕЗОНИДИР

« Назад

21.08.2017 06:59

Янги ўқув йили олдидан ўтган йилги фаолиятимизни сарҳисоб қилиш ҳамда навбатдаги вазифаларимизни белгилаб олишда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган халқ таълими ходимларининг август кенгаши ўзига хос танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан холисона ва ошкора баҳолашни айни имкониятидир. Зеро, натижа таққослаш ва қиёслашда аён бўлганидек, устоз-мураббийларнинг ўқув йили давомида ўқувчи ёшларга берган сабоқлари, ўзларининг илмий изланишлари ҳамда тажрибалари таълим муассасининг рейтинг натижаларини белгилаб беради. Шу маънода фахр ва ифтихор билан айтишимиз мумкинки, кўҳна шаҳар ва туманимиз педагогларининг қўлга киритаётган ютуқлари айниқса, салмоқлидир.
Халқ таълими ходимлари 2016-2017 ўқув йилида “Сифатли таълим-тарбия бош вазифамиз” эзгу шиорига амал қилиб “Оила – маҳалла – мактаб” ўзаро ҳамкорлигида самарали фаолият олиб бордилар. Хусусан, Давлат таълими стандартлари янги замон талабларига мувофиқ такомиллаштирилди.
Шаҳар ва туманимиздаги жами 58 та умумий ўрта мактаблари, 21 та мактабгача таълим муассасалари ҳамда “Баркамол авлод маркази”да ўқув йили давомида муайян силжишларга эришилди. Вилоят бўйича таълим-тарбиянинг барча кўрсаткичлари умумий рейтингида туманимиз иккинчи поғонага кўтарилди. “Энг обод таълим муассасаси” республика кўрик-танловида 45-сон умумий таълим мактаби фахрли ўринга сазовор бўлди.
Шунингдек, 35, 12, 18, 10, 28-сонли мактаблар ўқувчилари фанлар олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этдилар. “Жаҳолатга қарши маърифат” бадиий-ижодий ишлар танловида эса 28-, 56-мактаблар педагогик жамоалари катта маҳорат ва етук билимга эга эканликларини намойиш қилдилар.
Туманимиз ўқувчи ёшларининг вилоят, республика миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида ҳам фаол қатнашаётганларини таъкидлаш жоиз. “Умид ниҳоллари” баҳсларида туманимиз шарафини ҳимоя қилаётган ўспиринларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётгани айниқса, қувончлидир. Бас-кетбол, гандбол, футбол бўйича ўтказилаётган мусобақаларда 12, 3, 46, 51-мактабларнинг эришаётган муваффақиятлари барчамизни қувонтиради. Шунингдек, спорт-нинг эркин кураш, енгил атлетика, оғир атлетика, ўзбек жанг санъати турларида 11, 53, 26-мактаблар жамоалари муваффақиятли ютуқларга эришмоқдалар.
Умуман туманимиз ёш спортчилари спортнинг барча турлари бўйича умумжамоа ҳисобида 2-ўринни банд қилиб, юқори натижага эришдилар. Ўйлаймизки, янги ўқув йилида ҳам бу кўрсаткич янада юқори бўлади, албатта.
Таълим тизимидаги ислоҳотлар-нинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён. Агар ўтган йилги умумий кўрсаткичларимизни сарҳисоб қилиб қарасак, ўз устида мунтазам шуғулланадиган, тажриба ва маҳоратини ошириб бораётган, бир сўз билан айтганда ижодкор ўқитувчиларнинг сафи тобора ошиб бораётганини кўрамиз. Бугун уларнинг номларини алоҳида фахр билан тилга олиш фурсати етди, деб ўйлаймиз. 2-мактаб рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ленинза Отажонова, 7- ва 55-мактабларнинг тарих фани ўқитувчилари Элёр Бобожонов ҳамда Умрбек Машарипов, 12-мактабнинг биология фани ўқитувчиси Райхон Собиржонова каби ёш, янгиликка интилувчан устоз-мураббийларнинг машғулотлари самарадорлиги, хусусан, янги педагогик технологияларни қўллаб, ўқувчиларни ўзларига жалб қилиш маҳорат-тажрибаларини ҳамкасбларига ўрнак қилиб кўрсатсак арзийди. Мана шундай фидойи ўқитувчиларнинг сафи янада кўпаяверсин, деймиз.
Барча умумий таълим мактабларида янги ўқув йилига пухта тараддуд кўрилди. Ўқув бинолари, синфхоналар, фан кабинетлари сифатли таъмирланди. Ота-оналар фарзандларини дарсликлар, ўқув қуроллари ва бошқа зарур воситалар билан таъминлашлари учун “Мактаб бозорлари”, кўргазмалар ташкил этилди.
“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилаётган август кенгаши қатнашчиларига эзгу тилаклар изҳор қилиб, бошланаётган ўқув йилида янги педагогик технологиялардан фойдаланиб, янада сифат ва самарадорликка эришишларини тилаймиз.

Ҳолмурод ҚОДИРОВ,
Хива туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик
таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири.