SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  ШАРАФЛИ ВА МАСЪУЛИЯТЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ

ШАРАФЛИ ВА МАСЪУЛИЯТЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ

« Назад

15.08.2018 13:09 Транспорт тизими юк ва йўловчи ташишда айниқса, темир йўлларнинг аҳамияти қатта. Сўнгги йилларда бу борада амалга оширилаётган бунёдкорликлар натижасида янги йўллар, вокзаллар қуриб, битказилиб халқимизга намунали хизмат кўрсатмоқда. Шу боис қадимий кентларимизга туристлар қатнови ҳам жадал суръатлар билан ошиб бормоқда.
Бугунги кунда Самар-қанд, Қарши ва Бухоро шаҳарларига “Afrosiyob” электропоезди қатнаётган бўлса, ҳадемай бу учқур поездлар Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларига ҳам ҳаракат-лана бошлайди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 апрелдаги қарорига мувофиқ, Хива шаҳрига ҳам темир йўл ётқизилди. Шу кунгача мухандислик тармоқларининг темир йўл билан 89 та кесишмаси қайта қурилди. Жами 831 минг куб метр тупроқ ишлари ҳамда 33,8 километр ерда кўтарма ишлари бажарилди.
- Шунингдек, ушбу лойи-ҳа доирасида режалаштирилган 93 та сув ўтказувчи сунъий иншоот, 5 та кўприк ва битта йўл ўтказгич қурилди, - дейди лойиҳа муҳандиси Р.Шокиров, - умумий  қиймати 35,9 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа 2017-2018 йилларда амалга оширилиши белгиланган эди. Қисқа фурсатда кўҳна шаҳарни вилоят маркази, пойтахт Тошкент ҳамда республикамизнинг бошқа шаҳарлари билан боғловчи янги темир йўл замон талаб-лари даражасида тўлиқ битказилди. Ушбу бунёдкорлик ишларида махсус механизациялашган йўл станцияси, Урганч йўл масофаси, Хоразм темир йўл қурилиш унитар корхонаси, 203-279 йўл машина станцияси вакиллари сидқидилдан меҳнат қилди.
Лойиҳа доирасида Хива шаҳрида бир вақтнинг ўзида 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга, миллий услублар билан уйғунлашган замонавий темир йўл вокзали барпо этилди.
- Ўзбекистон Республикаси темир йўл ходимлари куни бу йил биринчи марта Хивада ҳам ўтказилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жамоасига йўллаган табриги бу ерда меҳнат фаолиятини энди бошлаётган соҳа ходимларига янгича куч ва кўтаринки кайфият бағишламоқда, - дейди вокзал бошлиғи Шерзод Жуманиёзов.