SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  Ш И Х Л А Р

Ш И Х Л А Р

« Назад

17.12.2018 13:53

Бу маҳалланинг луғавий маъносини жуда кўп манбаалардан ахтаришга ҳаракат қилдик. Лекин асл номини топишга тарихчиларимиз ваъда беришди, чунки хаётда бирор бир нарса беиз, бенишон бўлиши мумкин эмас.
Қадимда шихлар, яьни шайхлар фақат шу маҳаллада яшаган эканлар, деган ақида ҳам унчалик тўғри эмас. Чунки кўпни кўрган отахонларимизнинг эътироф этишича, бу манзил маконда Хиванинг туб аҳолиси, яьни қобил ва фозил, аллома сифат фарзандлари умргузаронлик қилишган экан.
Бугунги кунда “Шихлар” маҳалласи қадимий шаҳарнинг энг обод ва ҳушманзара гўшаларидан бири ҳисоб-ланади. Бу ерда 4500 нафар аҳоли 1350 та оила ва 780 та хонадонга бирлашиб, истиқомат қилишади. Ҳудудий жиҳатдан  3 та элат, 14 та кўчага бўлинган. 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та  умумий ўрта таълим мактаби,  8 хусусий корхона-дўконлар, бошқа маданий-маиший иншоотлар жойлашган.
МФЙ раиси Рашидбек Каримовнинг айтишича, турли миллат вакиллари  бир оиланинг фарзандларидек тинч-тотув, осо-йишта ҳаёт кечирадилар. Котиба Зулайхо Ахмедова, маслаҳатчи Зумрад Матниёзова, посбон Оллаберган Ибрагимов ҳамда доимий комиссия аъзолари аҳоли қувончу ташвишларига, муаммоларига бирдек эътибор бериб, ижобий ечим топишга ҳаракат қилмоқдалар.
- Хаётимдан, умримдан розиман, - дейди мамнун 93 баҳорни қаршилаётган халқ таълими фахрийси Қаландар ота Абжонов,  - юртимиз, элимиз ободлигини, узоқ кутган поездимиз келганини кўриб, яшагинг сайин яшагинг келаверади. Бундай ажойиб давру давронларни яратиб бераётган Юртбошимизга минг қуллуқ!
Маҳаллада ибратли оилалар ҳақида гап кетганда Икром Матмуродов, Рўзмат Салаев, Бахром            Ахмедов, Жуманазар Назаров, Қурбонжон Назарова, Светлана Ботирова номлари хурмат билан тилга олинади.
Биз маҳаллада бўлган чоғимизда ма-ҳалланинг бугунги хаётини кўпроқ суратларда акс эттиришга жазм этдик. Чунки, кеча, бугун, эрта тарих саҳифаларидан муносиб жой олади. Асл муддаомиз ҳам шу : замонамиз қаҳрамонларини элу юртга танитиш, қайноқ хаёт жабҳаларидан солнома яратиш!


Суратларда: МФЙ профилактика инспекторининг хизмат уйи, пирибадавлат отахон Қ.Абжонов ҳамиша яқин маслаҳатгўй. Гузардаги савдо шахобчасидан харидорлар мамнун.