SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  “САНГАР” ДА КИТОБ ДЎКОНИ

“САНГАР” ДА КИТОБ ДЎКОНИ

« Назад

15.05.2017 04:46

“Матбуот тарқатувчи” шўъба корхонаси туман филиали ташаббуси билан “Сангар” махалласида “Хазина” китоб дўкони шахобчаси ишга туширилгани махалла ахли учун хайрли ишлардан бири бўлди.
Китоб дўконининг очилиш маросимига бағишлаб, “Сангар” махалласи фуқаролар йиғини иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Э.О.Яқубов, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Д.Раҳимов, “Сангар” МФЙ раиси Т.Жабборов сўзга чиқиб, Президентимизни китобхонликка бўлган эътибори ва дўконинг ишга туширилиши хайрли ишлардан бири бўлганини таькидлашди.
- Китоб дўконини очишдан мақсад махалладаги ёшларни китобхонликка бўлган эътиборини ва мутолаа маданиятини ошириш, шунингдек, аҳолига арзон нархларда маиший хизмат кўрсатиш,- дейди “Матбуот тарқатувчи” ШК филиали рахбари М.Абдуллаева.

М.БОЗОРБАЕВ.