SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  САЛОМАТЛИК БОШ МАҚСАД

САЛОМАТЛИК БОШ МАҚСАД

« Назад

04.03.2017 02:48

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси ва ташкилотчилиги билан барча соҳаларда, шу жумладан, аҳоли саломатлигини кўзлаб тиббиёт хизматини замон талаблари даражасида такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Инсон манфаатларига хизмат қиладиган бу ишлар барча элдошларимизни, шулар қатори мени ҳам қувонтирмоқда.
Ҳақиқатан ҳам соғ-лиқдан катта бойлик йўқ. Шифокорларнинг аҳолига, ҳар бир хонадонга яқинроқ бўлиш, беморларни даволашга, ишга бўлган масъулиятини ошириш, дори-дармонларни баланд нархда сотилишига йўл қўймаслик борасидаги топшириқлари ва ғамхўрликлари учун Президентимизга чин дилдан раҳмат айтамиз.
Бу борада белгилаб берилган вазифалар амалда ўз ифодасини топа бошлаганидан ҳам мамнунмиз.
Шахсан мен бемор сифатида туман кўп тармоқли поликлиникасида ҳисобда тураман. Бу тиббиёт муассасасида ҳам ўз ишига масъулиятли, фидойи ходимлар оз эмас. Қачон борсак ўз ёрдамлари ва маслаҳатларини аямайдилар, бепул дори-дармонлар билан кўмак кўрсатадилар. Айниқса, лаборатория мудири Темур Бобожонов, шифокор ва ҳамширалар Саробиби Исмоилова, Замира Отаева, Ильмира Маткаримова, Ойбиби Маткаримова, дорихона ходими Қувонч Оллабергановаларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Халқ соғлиги йўлида юртимизда қилинаётган ишлар бардавом бўлаверсин.

Б.ИСМОИЛОВ,
меҳнат фахрийси.