SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  РИЗҚИМИЗ БУТУН, ЭЛИМИЗ ШОД

РИЗҚИМИЗ БУТУН, ЭЛИМИЗ ШОД

« Назад

17.07.2017 04:48

Ҳар мавсум қуёшда олтиндай товланаётган буғдой бошоқларини кўриб, йил ўн икки ой заҳмат чеккан, фидойи бободеҳқонларимиз – фермерларимизга чексиз тасаннолар айтамиз.
Ризқимиз бутун бўлди
Ҳар иссиқ нонингни
Қуёшдай кўрдим
де-я инжа сатрлар битганида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов минг бора ҳақ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан туманимизда мавсумга пухта тайёргарлик кўрилди. Жорий йил ҳосили учун 221 фермер хўжалигига қарашли 2530 гектар майдонда ғалла етиштирилди.
- Ўрим-йиғим мавсумини ҳар томонлама тайёргарлик ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда штаб ва ҳудудларда отрядлар ташкил этилди, - дейди қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Ғуломжон Матрасулов, - Далаларга кўчма таъмирлаш ва сервис хизмат кўрсатиш ҳамда ёнилғи, мойлаш материаллари учун маҳсус жиҳозланган автотранспорт воситалари биркитилди.
Кўрилган чора-тадбирлар ўз самарасини берди. Фермер хўжаликлари томонидан 6851 тонна ғалла топширилиб, режа 106 фоизга бажарилди! Ҳар мавсумдагидек, Ирдимзон ҳудудидаги “Раҳимберган хожи Анбар” фермер хўжалиги бу гал ҳам карвонбошилик қилди. Аҳил жамоа хирмонга 21,7 тонна дон тўкди. - Омборларимиз ғаллага тўлиб турса, одам хотиржам, хонадонида барака бўлади, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Қадамбой Қутлиев. – Чунки, асосий ризқ-рўзимиз парваришига экиш палласидан то йиғиштириб олингунга қадар жиддий эътибор қаратдик. Натижасини эса мана кўриб турибсиз, яратганнинг ўзи бизни ярлақади.
Дарвоқе, Шомохулумдан “Хударган ота”, “Полвон Отажонов”, Журёндан “Режаббой Нуржон” фермер хўжаликлари ҳам фидойи меҳнатлари эвазига мўлжалдагидан зиёда мўл ҳосил етиштирдилар.
Қувончлиси шундаки, туманимиздаги барча фермер хўжаликлари давлатга ғалла топшириш шартномавий режаларини бажаришди. Демак, фаровонлигимизнинг асосий манбаи маъмурчилик йўлида эришган муваффақиятимиз барчамизга муборак бўлсин, де-я баралла айтишга ҳақлимиз.