SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Шунингдек  /  РАҲМАТ ВА МАҒФИРАТ ОЙИ

РАҲМАТ ВА МАҒФИРАТ ОЙИ

« Назад

16.05.2018 13:37 Рамазон ойи  дуолар ижобат бўладиган, гуноҳлар кечириладиган ва инсонлар бир-бирлари билан сийлайи раҳимни зиёда қиладиган ойлардан ҳисобланади. Расулоллоҳу алайҳи  вассаллам марҳамат қиладилар: Уч тоифа инсоннинг – рўзадорнинг ёки ифтор қилаётган рўзадорнинг, одил подшоҳнинг ва мазлумнинг дуоси мустажоб бўлади деганлар.
Комил рўза инсонни ёлғон сўзлашдан, бўҳтон қилишдан, ҳаром-харишдан, номаҳрам аёлларга ҳирс билан қарашдан, алдаш ва бошқа ношаръий ишлардан қайтаради. Ҳадиси шарифда айтиладики: кимки ёлғон гапдан ва унга ишониб иш кўришдан тийилмай, жоҳилликда давом этаверар экан, унинг еб-ичишдан тийилиши (рўза тутиши)нинг Оллоҳ таолога кераги йўқ.
Рўза инсонни амалда иҳлос қилишга ва маҳфий ҳамда ошкора тақвога ўргатади. Оллоҳ таборока ва таоло яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойини барчаларимизга муборак айласин! Омин.
С.САПАЕВ,
 туман Ҳасан Басрий масжиди имом-ҳатиби.